Атаниязов Улуғбек Аминовичга | xonqahokimiyat.uz
|
|
------------------------------------------------------------------------------
« .... » ...................... 2020 йил № ............. Хонқа шаҳарчаси
Хонқа шаҳарчаси Фидойилар маҳалласи Х. Дўстлиги кўчаси 1-проезд ҳудудидан фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминовичга “Замонавий санитар-гигиеник шаҳобча” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа туман Олажа қишлоғи Янги турмуш маҳалласида яшовчи фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминовичнинг туман ҳокими номига Хонқа шаҳарчаси Фидойилар маҳалласи Х. Дўстлиги кўчаси 1-проезд ҳудудидан “Замонавий санитар-гигиеник шаҳобча” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 19 майдаги А-4-732-сонли аризасига ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят бош архитектори ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг баёнига хамда Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 20 майдаги 858-сонли хулосасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 10-моддаси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
- Фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминовичга Хонқа шаҳарчаси Фидойилар маҳалласи Х. Дўстлиги кўчаси 1-проезд ҳудудидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмаган, туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган ер майдонидан “Замонавий санитар-гигиеник шаҳобча” қурилиши учун 80,0 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
- Фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминович (Паспорт АА 4184708, Хонқа тумани ИИБ томонидан 04.02.2014 йилда берилган);га
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огохлантирилсин.
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-I-II) тайёрлаб бериш, қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниязов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров