Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-08-16 05:08:00 610 Chop etish

Август конференциясининг вилояти босқичига Хонқа тумани мезбонлик қилди.

2021-2022-ўқув йили якуни ва 2022-2023-ўқув йили бошланиши бўйича "Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар" мавзусидаги анъанавий август конференциясининг вилояти босқичига Хонқа тумани мезбонлик қилди.

Дастлаб иштирокчилар туман, шаҳар бўлимларининг 2021-2022-ўқув йили якуни бўйича ҳисобот планшетлари билан танишдилар. Шундан сўнг Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи И. Батировна очиб берди ва жараёнлар бевосита амалий машғулотларга уланиб кетади.

амалий машғулотлар давомида асосий мавзу болаларни қабул қилиш тартиби ва уларни электрон тизимга киритиш борасида йўл қўйиладиган камчиликлар борасида бўлиб, ББИТ тизимидан самарали фойдаланиш юзасидан ахборотлар берилди.