Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-12-05 09:45:11 616 Chop etish

 

Туманида ҳар йили сана муносабати билан имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, турли тадбирлар ва хайрия акциялари ўтказиб келинади.

Бу йил ҳам анъаналарни давом этттирган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорликда тумандаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, реабилитация техник воситалари ва ногиронлик аравачалари топширилди.



Жумладан, тумандаги юздан ортиқ боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклар, 7 та ногиронлик аравачалари етказиб берилди.

Бу каби хайрия тадбирлари Халқ қабулхонаси мудираси З. Маткаримова бошчилик туман кенгаши депутатлари, кўплаб саховатпеша инсонлар ва тадбиркорлар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати