Маданият ва санъат соҳаси вакиллари муносиб тақдирландилар.
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли соҳада қатор ислохотлар амалга оширилаётгани барчамизга маълум.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида 15-апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” этиб белгиланиши соҳанинг барча вакиллари томонидан беқиёс хурсандчилик билан кутиб олинди.
Шу муносабат билан барча маданият ва санъат фидойиларини бугунги айём билан чин қалбдан қутлаб, барчангизга залворли, ҳам фахрли касбдаги машаққатли меҳнатларингиз учун чуқур ҳурматимизни билдириб, самимий, эзгу тилакаларимизни изҳор этамиз.
Яна бир бор барчангизга 15-апрель – “Маданият ва санъат ходимлари куни” муборак бўлсин!