Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-04-16 16:45:03 696 Chop etish

 

Бугун Хожихон Болтаев номидаги истироҳат боғида тумандаги ишсиз, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га кирган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат  ярмаркаси” ташкил қилинди.

 

Ярмаркада 200га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлса, аксар ёшлар мутахассисликлари бўйича ишга жойлашдилар. Бундан ташқари, баъзи мурожаатчиларга  кредит ва субсидия олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар,   касб-ҳунар ўрганиш истагидаги ёшларга  ўзлари қизиққан соҳада  касбга ўқитишга йўлланмалар берилди.

 

Шунингдек, туманда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги техникалари, ёшларнинг ижодий ва қўл меҳнати намуналари, намойиш қилинди.

 Бундан ташқари, туман Маданият маркази ходимлари, санъат вакиллари ҳамда жажжи болажонларнинг қувноқ чиқишлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди