Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Тадбирга Хонқа тумани ҳокими 1-сектор раҳбари О. Жуманазаров ҳамда барча сектор раҳбарлари иштирок этиб жараёнлар билан бевосита танишиш билан бир қаторда ёшларнинг таклиф ва талабларини ҳам тингладилар.
Мазкур ярмаркада 62 та корхона ва ташкилотлар 227 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркага ташриф буюрган 211 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар, асосан ёшлар қатнашди. 55 нафар ёшлар ўзларига маъқул бўлган иш ўринлари учун йулланмалар олишга муваффақ бўлдилар.
Шунингдек, иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди