Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Кўпчиликка бедана айвондаги тўрқовоқда гўзал сайроқи овози ва инсон иммунитетини оширувчи кичик тухумлари билангина маълум.
Унинг бутун бошли бизнесга айланиши ва бу бизнесдан мўмай даромад топиш мумкинлиги ҳақида ўйлаганмисиз?
Туман ҳокими Муродбек Давлатов “Малика беданалари” оилавий корхонасида бўлди.
Корхона иш юритувчиси Камолиддин ака билан беданачиликнинг афзалликлари, юзасидан суҳбатлашди.
Тадбиркорнинг айтишича, бедана:
тез кўпаяди,
касалликка чидамли,
жуда кичкина бўлганлиги боис уни етиштиришда катта майдон талаб этилмайди,
ички бозорда талаб жуда юқори,
кам омухта ейди;
тухум қўйишни бошлаган бедана 8 ой мобайнида деярли ҳар куни тухум беради,
меҳнати енгил
Шунингдек, корхона қошида парранда гўшти маҳсулотларини етиштириш ҳам йўлга қўйилган экан.
Мулоқот давомида кооперация шаклида аъзолар сонини кўпайтириш орқали ишчилар ҳамда иш кўламини ошириш борасида таклифлар билдирилди.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати