Бекчанов Ғани Катта Жирмиз 46 | xonqahokimiyat.uz
|
|
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
2020 йил «___»_________ №_____ Хонқа шаҳарчаси
Катта Жирмиз қишлоғи “Нуробод” маҳалласида жойлашган 46-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Бекчанов Ғанига вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси»
қурилишига рухсат қилиш тўғрисида
Хонка тумани Катта Жирмиз қишлоғи “Нуробод” махалласида яшовчи фуқаро Бекчанов Ғанининг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун 46-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 27 июлдаги Б-4-1251-сонли аризасини, 46-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг хулосаси, Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаcини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6; 20 ва 30-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Катта Жирмиз қишлоғи “Нуробод” маҳалласида жойлашган 46-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Бекчанов Ғанига 1200,00 кв.метр ер майдонида
10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин. - 46-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Д.Машарипов)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Бекчанов Ғани билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
- Фуқаро Бекчанов Ғанига:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Бекчанов Ғани ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;
- юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров