+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Биринчи қўнғироқ 
Сентябрь 05, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 176

Биринчи қўнғироқ 

 

Бугун “Илғор” маҳалласидаги 26- сонли умумий ўрта таълим мактаби янгича қиёфада 

 

Ушбу мактаб 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2 сменада фаолият юритаётган эди. 

 

Инвестиция давлат дастури асосида олиб борилган реконструкция ишлари ва қўшимча бинолар қурилиши натижасида янги ўқув йилини янгича қиёфада қуввати икки карра оширилган ҳолда бошлади.

 

 

Тадбирда туман ҳокими Муродбек Давлатов ўқувчи ёшларни янги ўқув йилини илк куни билан табриклаб, ҳар соҳада туман ёшларининг эришаётган ютуқларига алоҳида тўхталиб ўтди. 

 

 

Сўзга чиққанлар янги замонавий қиёфадаги мана шундай билим даргоҳларида яратилган имкониятлардан фойдаланиб чуқур билим олишлари, мустақил Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун камарбаста бўладиган кадрлар бўлиб етишишлари зарурлигини таъкидладилар

 

 

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.