Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-07-03 09:45:00 759 Chop etish

 Туманда  боғдорчиликни ривожлантириш ва  ердан унумли фойдаланиш бўйича “Гулжахон, Рўзахон” боғида  медиа тур ташкил этилди.

 Унда туман ҳокими М. Давлатов, сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари, ҳудуд ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Боғнинг умумий майдони 10 гектар бўлиб, 10 нафар иш ўрни яратилган ва  Туркиядан олма, нок, шафтоли, гилос ҳамда олхўри кўчатлари олиб келинган.  Энг ажабланарлиси, ушбу боғда  боғбонлар томонидан мақташга арзигулик тажриба қўлланган ва ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилган. 

Боғ оралайдиган бўлсангиз бир қаторда 10 га яқин озиқ овқат маҳсулотлари  етиштирилаётганига гўвоҳ бўласиз

Ҳозирда Хонқа туманида  120 нафар фермер хўжаликлари 1300 гектар майдонда боғдорчилик йўналишида фаолият олиб борамоқдалар.

 

 Жорий  йил туманида 200 гектар майдонда четдан келтирилган интенсив кўчатли  боғлар яратилган бўлса, кейинги йили айнан дунё талабларига мос келадиган ўзимизда етиштирилган кўчатлардан яна 200 гектар боғ яратилиши режалаштирилмоқда