Бугун “Пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш” юзасидан МЕДИА-ТУР ташкил этилди. | xonqahokimiyat.uz

 2022-07-21 10:56:00 507 Chop etish

Бугун “Пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш” юзасидан МЕДИА-ТУР ташкил этилди.

 

|Медиа-тур

 Медиа тадбир аввалида туман ҳокими Муродбек Давлатов йиғилганларга қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу йилги кутилаётган натижалар бўйича ахборот бериб ўтди 

Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун “Қодир уммат” фермер хўжалигига қарашли пахта далаларида қишлоқ хўжалиги техникалари ва агротехник тадбирларни олиб бориш жараёнлари намойиши қилинди

Ойбек Жуманиязов раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги тасарруфида 81.7 гектар майдон мавжуд бўлиб, шундан қарийб 50 гектарини пахта экилган далалар ташкил қилади.

Далага кириб ғўзапояларни кўздан кечираркансиз агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилганлиги самарасини маржондай тизилган кўсаклардан ҳам билиш мумкин

 

 

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати