Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа туманидаги Ҳожихон Болтаев номидаги истироҳат боғида сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи ҳамда аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмаркада субсидия ажратувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, мини технологияларни ишлаб чиқариш корхонаси, тижорат банклари ва бошқа бир қатор идорва ва ташкилотлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Шунингдек тадбирда, тумандаги ёш ҳунарманд ва ижодкорларнинг қўл мехнати ҳамда ижод намуналари намойиш этилди.