Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Жойларда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Жумаладан, Хонқа туманиннг чекка ҳудудларидан бир бўлган “Мош тўғай” маҳалласида жойлашган 24-сон умумтаълим мактабида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинди.
Шунингдек, мактаб ўқувчиларининг бешта муҳим ташаббус доирасидаги чиқишлари, спорт мусобақалари ҳамда маҳалла ҳунармандларнинг қўл мехнати намуналари намоиш қилинди
Ярмаркада 69 та корхона ташкилот ва фермер хўжаликлари 312 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар
Тадбирда асосан “Мош тўғай” ҳамда “Таянч” маҳаллалари ёшлари иштирок қилишди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлимининг бизга берган маълумотига кўра ярмаркада 63 нафар (ёшлар 49 нафар, аёллар 36 нафар) фуқарога тумандаги корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилган
129 нафар (ёшлар 63 нафар, аёллар 61 нафар) фуқароларга меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқий маслахатлар берилди.