Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа тумандаги 151 нафар фермер хўжаликлари томонидан 3000 гектар ер майдонига қадалган уруғлар ҳисобидан 7305 тонна хирмон кўтарилиши кўзланган эди.
Ўримга пухта тайёргарликлар эвазига қисқа фурсатларда шартнома режаси ошиғи билан бажарилди.
Ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилишида туманимиз меҳнаткашлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, давлат хазинисига 70 центенердан ҳосил топширдилар.
Ушбу юксак хирмоннинг бунёд бўлишида туну кун меҳнат қилган дала илғорларига халқимиз ва туман ҳокимлиги номидан ташаккур билдирамиз.
Айни пайтда ғалланинг қолган қисмини йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.
ХОНҚА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ