Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-08-04 08:52:00 803 Chop etish

Хонқа тумани ҳокими М. Давлатов ҳамда туман прокурори У. Солаевлар  дастур доирасида мактабларда олиб борилаётган реконструкция ишлари билан яқиндан танишдилар 


Жорий йил тумандаги 3 та мактаб инветиция дастурига киритилган бўлиб,  
43- сонли мактаб биносида  пудратчи “ЮГГАЗСТРОЙ” АЖ га қарашли “Жанубгазйўлқурувчи” УК; 
35- сонли мактаб биносида пудратчи  ООО “Урганч қурилиш бетон” Х/К; 
25- сонли мактаб биносида  пудратчи ООО « Region standart qurilish » MChJ томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
 
Айни кунда  ушбу объектларда демонтаж ишлари, деразаларни ўрнатиш, том қисими, қўшимча ўқув биноси ҳамда спорт зал қурилиш ишлари, ички ва ташқи сувоқ, панжара девор билан ўраш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ўрганишлар давомида 35- сонли мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини 20 августга қадар якунланиши режалаштирилган бўлишига қарамасдан иш жараёнларида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, уста ва ишчи кучини етишмаётганлиги аниқланди


Туман ҳокими соҳа мутасаддиларига ишчи кучини кўпайтириш ва ушбу объектларни режада белгиланган вақтда топшириш, янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтириш бўйича топшириқлар берди.