Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа тумани ҳокимлиги ҳузуридаги корхоналар, ташкилотлар ва фермер хўжаликларига ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобидаги жами 119,8 гектар, шундан экин майдони 111,2 гектар, 4,5 гектар боғ ер майдонларида 8 та лойиҳа, шундан 1 та пахтачилик-ғаллачилик, 2 та чорвачилик ва паррандачилик, 2 та боғдорчилик йўналишида янгидан фермер хўжаликлари ташкил қилиш ва 3 та лойиҳа пахта-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларига ижарага қўшимча ер ажратиб бериш бўйича очиқ танлов ўтказилишини маълум қилади.
Томадургадик қишлоғи ер харитасининг 452, 456, 461, 695-контурларидаги умумий ер майдони 40,2 гектар, шундан экин майдони 39,7 гектардан иборат бўлган ер участкасини 1-лойиҳа бўйича янгидан пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун;
Томадургадик қишлоғи ер харитасининг 329, 330, 331, 351қ, 354қ-контурларидаги умумий ер майдони 10,2 гектар, шундан экин майдони 9,7 гектардан иборат бўлган ер участкасини 2-лойиҳа бўйича янгидан чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун;
Намуна қишлоғи ер харитасининг 91-контуридаги умумий ер майдони 11,2 гектар, шундан экин майдони 10,5 гектардан иборат бўлган ер участкасини 3-лойиҳа бўйича янгидан чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун;
Қирқёп қишлоғи ер харитасининг 192қ-контуридаги умумий ер майдони 1,3 гектар, шундан боғ майдони 1,2 гектардан иборат бўлган ер участкасини 4-лойиҳа бўйича янгидан боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун;
Қирқёп қишлоғи ер харитасининг 279қ-контуридаги умумий ер майдони 2,1 гектар, шундан боғ майдони 2,0 гектардан иборат бўлган ер участкасини 5-лойиҳа бўйича янгидан боғдорчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиш учун;
Амударё қишлоғи ер харитасининг 533-контуридаги умумий ер майдони 13,4 гектар, шундан экин майдони 13,0 гектардан иборат бўлган ер участкасини 6-лойиҳа бўйича пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларига ижарага қўшимча ажратиш учун;
Олажа қишлоғи ер харитасининг 358қ, 359, 360, 361, 362, 364-контуридаги умумий ер майдони 40,0 гектар, шундан экин майдони 38,3 гектардан иборат бўлган ер участкасини 7-лойиҳа бўйича пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларига ижарага қўшимча ажратиш учун;
Мадир қишлоғи ер харитасининг 159-контуридаги умумий ер майдони 1,4 гектар, шундан боғ майдони 1,3 гектардан иборат бўлган ер участкасини 8-лойиҳа бўйича пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларига ижарага қўшимча ажратиш мақсадида очиқ танлов ўтказилишини билдиради.
Талабгорлардан аризалар Хонқа тумани ҳокимлигида эълон матбуотда чоп қилинган кундан бошлаб 20 кун мобайнида қабул қилинади. Аризалар (шанба ва якшанбадан ташқари) соат 09:00 дан соат 18:00 гача комиссия котиби томонидан қабул қилинади. Танлов эълон қилинган кундан бошлаб бир ойдан кейин ўтказилади.
Танлов комиссияси