Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-23 09:40:00 829 Chop etish

Ижтимоий тармоқларда “Яна Хонқа туманида боғни чорва ерига айлантиришга уринишмоқчи!” сарлавҳаси остида мурожаат тарқалди.

Ушбу мурожаатда “Салай Машарип уста” фермер хўжалигига қарашли боғ чорвадорга берилгани айтилган.

Аслида нима бўлганди? Мурожаатдаги иддаолар қай даражада тўғри?

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарорига асосан ҳамда 2019 йил 26 апрелда Рустам Машариповнинг туман ҳокими номига “Салай Машарип уста” фермер хўжалигининг ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳира ер фондига қайтариб олиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни сўраб ёзган аризаси”га кўра  Хонқа туман ҳокимининг 2019 йил 4 майдаги 1968қ-сонли қарори билан туман ҳокимлиги заҳира фондига қайтариб олинган.

Шунга қарамасдан ушбу ер майдони қайта танловга қўйилгунга қадар Р. Машарипов ва оила аъзолари томонидан боғ сифатида фойдаланиб келинган.

 

2021 йил март ойида 693қ-контуридаги ушбу ер майдони 22–лойиҳа бўйича боғдорчилик йўналишида янгидан фермер хўжалиги ташкил қилиш учун  танловга қўйилган ва “Хонқа ҳаёти” газетасининг 2021 йил 27 мартдаги 5-сонида эълон қилинган.

Ушбу лойиҳа бўйича очиқ танловда қатнашиш учун Р. Машариповнинг аёли  О. Қурбонова, О. Отажонов ҳамда “Қуряз Шарифа Баҳодир” фермер хўжалиги  раҳбарлари ҳужжат топширганлар.

Танлов очиқ ва шаффофлик асосида ўтказилган, барча жараёнлар видеотасмага ёзиб олинган бўлиб, якунда “Қуряз Шарифа Баҳодир” фермер хўжалиги ғолиб деб топилган.

Хонқа туман ҳокимининг 2021 йил 21 майдаги 459қ-сонли қарори билан боғ майдони “Қуряз Шарифа Баҳодир” фермер хўжалигига чорвачилик учун эмас, боғ майдони сифатида ажратиб берилган.