Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
|
|
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
«….» …………….. 2020 йил № ……… Хонқа шаҳарчаси
Томадургадик қишлоғи Наврўз маҳалласида жойлашган 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Эшчанов Элёрга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси»
қурилишига рухсат қилиш тўғрисида
Хонка тумани Томадургадик қишлоғи Наврўз махалласида яшовчи Эшчанов Элёрнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 25-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг
2020 йил 13 апрелдаги 721-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6; 20 ва 30-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Томадургадик қишлоғи Наврўз маҳалласида жойлашган умумий ер майдони
22391,48 кв.метр, шундан қурилиш ости майдони 2213,31 кв.метрдан иборат 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Эшчанов Элёрга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин. - 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Э.Эшчанов)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Эшчанов Элёр билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
- Фуқаро Эшчанов Элёрга:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Эшчанов Элёр ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.
- Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;
- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров