Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-18 08:59:12 696 Chop etish

Хонқа туман прокурори, 2-сектор раҳбари Д. Қурбановнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар томонидан асосан ишга жойлашиш, кредит, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони ажратиш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар ва таклифлар билдирилди

Мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, баъзилари жойида қаноатлантирилди, шунингдек, муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, назоратга олинди.

Бундан ташқари учрашув давомида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил қилиниб, 11 нафар ишсиз ва банд бўлмаган ёшларга ишга жойлаштириш бўйича йўлланмалар берилиб, бандлиги таъминланди, 10 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ўқитиш курсларига жалб қилинди.