Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Бугун Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатовнинг навбатдаги ёшлар билан учрашуви 27-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди
Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбаев ҳам қатнашди.
Учрашув аввалида БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС доирасида мактабда ташкил қилинган тўгарак аъзоларининг чиқишлари намойиш этилди. Ҳоким ёшларнинг ижодлари билан танишиш асносида суҳбат олиб борди. Самимий суҳбатдан ўқувчилар ҳаяжони табассумга айланди.
Шундан сўнг учрашувнинг асосий қисми бошланди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшларимиз муаммо ва таклифлари юзасидан туман ҳокими ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Ёшлар томонидан тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик учун ер ажратиш, кредит, ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Баъзи мурожаатлар жойида ҳал қилинган бўлса, аксар мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.