Фуқаролар мурожаатлари ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишла | xonqahokimiyat.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва ижросини таъминлаш мақсадида сайёр кабул бўлиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди ҳамда базилари жойида ҳал қилинди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар мурожаатлари марказдан узоқда жойлашган қишлоқда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилиш, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мазмунида бўлди.
Иш сўраб 6 нафар фуқаро мурожаат қилган ва мурожаатлари жойида ҳал этилиб туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан хақ тўланадиган жамоаат ишларга жалб қилинди.
Фуқаролар мурожаатларининг баъзилари тегишли идора ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси юзасидан муддат белгилаб берилди ва назоратга олинди.