Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-21 08:01:00 659 Chop etish

Хонқа тумани ҳокими М. Давлатов бошчилигида тумандаги ғалла ҳосилидан бўшаган майдонлар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ҳамда  аҳоли даромадини ошириш мақсадида, дехқончилик қилиш истаги бўлган фуқароларга ажратилиб берилмоқда.

 Хусусан, "Мустақиллик" маҳалласидаги "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда ишсизлар рўйхатида турган 44 нафар фуқароларга "Султон Жирмиз" фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 8.3 гектар майдон ажратиб берилди.


Шунингдек, тадбирда Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Генерал майор Д.Назармуҳаммедов иштирок этиб, бу борадаги ишлар барча маҳаллаларда давом этаётганлиги, келгусида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдалниш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан назоратга олиниб борилиши, майдонларига бозорбоп маҳсулотлар экиш, ҳамда  келгусида оилалар ўз даромадларини шакллантириш орқали яшаш шароитларини яхшилашга хизмат қилиши лозимлиги хақида тўхталди.