Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа туманида ҳудуд раҳбарлари фермерлар ва соҳа вакиллари иштирокида ғўза парваришида белгиланган агротехник тадбирлар олиб борилиши юзасидан семинар йиғилиши ўтказилди.
Ғўзанинг яхши ўсиб ривожланишида қатор ораларига ишлов беришнинг аҳамияти катта. Бунда тупроқнинг сув-физик, ҳаво ва микробиологик хусусиятлари, шунингдек, озуқа тартиби яхшиланади, бегона ўтларнинг бир қисми йўқотилади, сувдан самарали фойдаланилади. Июнь ойида ғўза генератив ва вегетатив органларининг жадал ўсишини ҳисобга олиб, қатор ораларига ишлов беришга алоҳида эътибор бериш талаб қилинади. Культиватор органларини жойлаштириш ва мақбул чуқурликни белгилашда дала тупроғининг механик таркиби, сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги, навнинг морфо-биологик хусусиятларини инобатга олиш талаб этилади.
Вилоят ишчи гуруҳи ушбу жараёнларда эътибор қаратиш лозим бўлган деталларга ва бажариладиган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
-Ҳар бир фермер ғўза парваришида агротехник тадбирларни семинар давомида билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, тўғри ва сифатли ўтказилса, мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга пухта замин ҳозирлаган бўлади деди туман раҳбари М. Давлатов.
Тадбирда билдирилган таклифлар асосида иш юритиш ва уни назоратга олиш бўйича ҳудуд раҳбарларига тегишли топшириқлар бериди ва ишни самарали ташкил этиш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.