Ёшлар-келажагимиз. Улар эртамиз, миллатимиз, миллий ғуруримиз эгаларидир.
Демак, бугун ёш авлод камолоти йўлида ташланган ҳар бир қадам фарзандларимизнинг порлоқ истиқболи ва жонажон Ўзбекистонимизнинг нурли эртаси йўлида қўйилган одимлар ҳисобланади.
Шу ўринда эътироф этиш жоизки, Хонқа туманида ҳам бу борада кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими билан ташкил этилган навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да “Истиқлол” ҳамда “Баркамоллик” маҳалласи ёшлари томонидан кредит, бандлик, тадбиркорлик ва касбга ўқитиш масалалари юзасидан билдирилган мурожаатлари ўз эчимини толпди.
Шунингдек, ёшларнинг билдирган ҳар бир таклифлари муҳокама қилиниб, ушбу ғоялар асосида қатор қўшимча вазифалар белгилаб олинди.