Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-10-14 15:23:34 456 Chop etish

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ, ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ВА МЕҲНАТ
БОЗОРИДА ТЕНГ ШАРТЛАРДА РАҚОБАТЛАША ОЛМАЙДИГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА
ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ СОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 118-модда), “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахс-ларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 965-сонли қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 йил, 09/17/965/0393-сон) асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) иш билан таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуб-ликаси Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб, Хонқа туман ҳокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди, 1-иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг 3 фоизи миқдорида, бу 117 кишини ташкил этади, шу жумладан:
- ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун 17 фоиз (20 киши);
- умумий ўрта ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 72,6 фоиз (85 киши);
- сафарбарлик чақириқ заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 2,5 фоиз (3 киши);
- ногиронлиги бўлган шахслар учун 3,4 фоиз (4 киши);
- пенсияолди ёшидаги шахслар учун 2,5 фоиз (3 киши);
- жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 1,7 фоиз (2 киши);
2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:
3. Улар бўйича иш ўринлари заҳирага қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туман ҳокимининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 50-моддаси талабларига мувофиқ жарима солинади.
6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
7. Ушбу қарор 2021 йил 1 январдан кучга кириши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 26 сентябрдаги 3745қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

8. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш.Хўжаниёзов), “Хонқа ҳаёти” газетаси таҳририяти (М.Сафоева) билан биргаликда мазкур қарорнинг ижросининг амалга оширилиши бўйича олиб борилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши топширилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ф.Эрназаров зиммасига юклансин.

О.ЖУМАНАЗАРОВ,
туман ҳокими.