Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-12-08 06:01:00 626 Chop etish

Қадрли тумандошлар!

Бугун барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўққиз йиллигини кўтаринки кайфиятда қарши олмоқдамиз.

Эътироф этиш жоизки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришда Бош қомусимиз муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг таъбирлари билан айтганда: “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда”

Шу фурсатдан фойдаланиб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга файзу-барака, тинчлик-тотувлик тилаган ҳолда, яна бир бор ушбу муқаддас айём, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан табриклайман.

Хонқа туман ҳокими М. С. Давлатов.