Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 18:08:04 514 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

   « .... »  ...................... 2020  йил             № .............                                            Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа тумани Томодургадик қишлоғи Дургадик маҳалласидаги  “Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиали ҳудудидан «HAYITBOY BOBURBEK DILAFRUZ» оилавий корхонасига “Мебель ишлаб чиқариш цехи” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган
17-сон мажлис баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида
«HAYITBOY BOBURBEK DILAFRUZ» оилавий корхонасининг туман ҳокими номига Дургадик маҳалласидаги  “Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиали ҳудудидан “Мебель ишлаб чиқариш цехи” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил
10 июндаги 4-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят қурилиш бош бошқармасининг ҳамда Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил
15 июндаги 968-сонли хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган НИЗОМ талабларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг
6-моддаси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2.   «HAYITBOY BOBURBEK DILAFRUZ» оилавий корхонасига Томодургадик қишлоғи Дургадик маҳалласидаги  “Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиали ҳудудидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмаган, туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган Томадургадик қишлоқ ер харитасининг 97 ва 429-қисм контурларидаги ер майдонидан “Мебель ишлаб чиқариш цехи” қурилиши учун 3000,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3.    «HAYITBOY BOBURBEK DILAFRUZ» оилавий корхонаси (Б.Хайитбоев)га

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида
 АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

           - Ажратилган ер майдонидан 2 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огохлантирилсин.

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-I-II) тайёрлаб бериш, қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниязов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                         О.Ғ.Жуманазаров