Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Сессия йиғилишида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман кенгаши депутатлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Дастлаб Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши котибияти мудирини сайлаш тўғрисида таклифлар кўриб чиқилди ва Абдураманов Ҳажибай Рўзиевич ушбу лавозимга мақул деб топилди
Кун тартибидпаги иккинчи масала Хонқа тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларидаги вакант мактабларга директор тавсия этиш тўғрисида туман халқ таълими бўлими мудири Б.Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, туман халқ таълими бўлимига қарашли 38 - 43 сонли ва 49-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига кўрсатилган номзодларнинг дастурлари тингланди
Сессия ишида шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни бир қисмини рўйхатдан чиқариш, “Темир дафтар” бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари тингланди.
Бундан ташқари “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Нурметова ҳисоботини ўқиб эшиттирди
Кун тартибида кўрилган долзарб масалалар юзасидан депутатлар сўзга чиқишди ва таклифларини билдиришди
Кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.