Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Юртимизда тадбиркор бўлиш истагида бўлган ёшларга яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, юртимиз иқтисоди ва халқимизнинг тўкин дастурхонию фаровон ҳаётига ўз ҳиссасини қўшаётган меҳнатсевар, шижоатли ёшларимиз талайгина.
“Тома” маҳалласида истиқомат қилаётган Хамза Кенжаев ҳам ана шундай ёшларимиздан. Унинг кредит асосида савдо шаҳобчаси очиш истаги ҳокимлик ва мутасаддилар томонидан қўллаб –қувватланиб, фаолиятини бошлаш учун қулай майдон ажратилиб берилди. Ҳозирда ёш тадбиркоримизнинг савдо шаҳобчасини пойдевор қисми бошлаб юборилган.
Туман ҳокими Муродбек Давлатов ёш тадбиркор билан учрашиб қурилиш жараёнлари билан танишди ва шижоатли интилувчан Хамза Кенжаевга бошлаётган фаолиятида омад тилади.