Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
“Хоразм ҳақиқати” газетасининг №43 сонида, “Бозорларда аҳвол қандай?” сарлавҳаси остида “Хонқа деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида автомобиллар учун тураргоҳ ташкил қилинмагани, сотувчилар ва харидорлар учун шарт-шароитлар яратилмагани, хусусан, бозор дарвоза ва йўлакларида савдо-сотиқ қилинаётгани сабаб ҳудудга кириш-чиқишда ноқулайликлар пайдо бўлаётгани, санитария-гигиена тартиб-қоидаларига риоя қилинмаётгани, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тупроқ ерга ёйиб қўйиб сотилаётгани ҳақида сўз боради.
Хонқа туман марказий дехқон бозорида хафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари катта бозор бўлади. Пишиқчилик фаслида туман аҳолиси ўз томорқасида ҳамда фермерлар далаларида етиштирган полиз, сабзавот ва меваларни сотиш учун олиб келадилар. Бозорда расталар етишмаслигидан аҳоли ва фермерлар ўз маҳсулотларини йўлакларда сотишга мажбур бўлишади.
Мазкур ҳолатлар бўйича ҳам бозор маъмурияти савдо қилаётган фуқаролар орасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб бормоқда.
Туманда аҳоли сони ошиб бораётгани, полиз, сабзавот ва боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш кескин ошганлиги инобатга олиниб, 2022-2024 йиллар давомида бозорнинг орқа томонида ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда 300 ўринли павельон қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Бозор ҳудудида автоуловлар тирбандлиги муаммосини ҳал қилиш мақсадида 2021-2022 йиллар давомида деҳқон бозорининг икки жойида вақтинчалик автотураргоҳлар қуриш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Мақолада тилга олинган хато ва камчиликлар такрорланмаслиги учун бозор маъмурияти томонидан назорат кучайтирилди.