Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-03-15 10:24:00 337 Chop etish

Хонқа туман ҳокими Муродбек Давлатов “Гулистон” ҳамда “Қорамози” маҳалласи ёшлари билан учрашди.

 

19 - сонли умумтаълим мактабида ўтказилган мазкур учрашувда ёшлар томонидан бандликни таъминлаш, ўз бизнесини бошлаш, кредит олиш тартиби касбга ўқитиш каби масалалар бўйича мурожаат билдирилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида туман ҳокими ёшларга тадбиркорлик фаолиятини юритиш, давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва имтиёзли кредитлардан унумли фойдаланиш юзасидан тавсиялар бериб ўтди.

Шунингдек, маҳаллада ёшлар ижод мактаби қошида мусиқа тўгаракларини ташкил этиш ғояси маъқулланиб соҳа мутасаддиларига таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

 

Маҳалла ёшлари томонидан билдирилган муаммоли масалалар бирма-бир кўриб чиқиб, ҳар бир масала юзасидан масъулларга аниқ муддат ва кўрсатмалар белгиланди.