Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
ЛОЙИҲА
Хонқа туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда) талабларига асосан Хонқа туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускунларини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускунларини (кейинги ўринларда матнда “техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага;
техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 3 февралидан 30 апрелигача техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
- Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:
техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва рўйхатдан ўтганлиги;
техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми ва завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;
техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлигини кўриб чиқсин.
- Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда йиғим ундирилади.
- Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси Хонқа тумани бўлими катта инспектори (Ғ.Бекчанов) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишининг олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
- Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2019 йил 3 апрелдаги 1486қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Ушбу қарор Хонқа тумани ҳокимининг расмий нашри ҳисобланган “Хонқа ҳаёти” газетасида эълон қилинсин.
- Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (А.Жуманиёзов):
мазкур қарор туман ҳокимлигининг xonqa.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси Хонқа тумани бўлими катта инспектори (Ғ.Бекчанов) билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Х.Сабиров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров
Хонқа тумани ҳокимининг
2020 йил «____»___________
_____қ-сонли қарорига
1-илова
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускунларини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ
1 |
Ғ.Бекчанов |
- |
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилоят бошқармаси Хонқа тумани бўлими катта инспектори, комиссия раиси |
2 |
Р.Рўзиев |
- |
“Хонқа Агросервис МТП интеграллаштириш сервис маркази” МЧЖ раиси, комиссия раиси ўринбосари |
Комиссия аъзолари: |
|||
3 |
И.Матчанов |
- |
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи |
4 |
Ш.Хўжаев |
- |
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари |
Хонқа туман ҳокимининг
2020 йил “ ___ ”_________
______қ-сонли қарорига
2-илова
Тумандаги техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
Т/р |
Техниканинг номи |
Техника русуми |
Техника кўрикдан ўтказиш муддати |
Техника кўрикдан ўтказиш манзили |
Техник кўрикдан ўтказиладиган сони |
1 |
Ҳайдов трактори |
Магнум |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
9 |
2 |
Ҳайдов трактори |
Т-4А |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
90 |
3 |
Ҳайдов трактори |
ДТ-75 |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
68 |
4 |
Ҳайдов трактори |
К-701 |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
5 |
5 |
Ҳайдов трактори |
Т-150К |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
13 |
6 |
Ҳайдов трактори |
ВТ-150 |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
19 |
7 |
Ҳайдов трактори |
Импорт |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
52 |
8 |
Пахта экиш сеялкаси |
СХУ-4 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
120 |
9 |
Культиватор |
КХУ-4 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
206 |
10 |
Чизел |
ЧКУ |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
46 |
11 |
Тишли барона |
БЗСС-10 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
363 |
12 |
Мола |
МВ-4 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
244 |
13 |
Омочлар |
ПЛН-4-35 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
102 |
14 |
Ер текислагич |
П-4 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
2 |
15 |
Пуркагич |
ОВХ-600 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
50 |
16 |
Чопиқ трактори |
МТЗ-80х |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
176 |
17 |
Чопиқ трактори |
Т-28Х4МА |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
193 |
18 |
Чопиқ трактори |
ТТЗ-80-11 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
122 |
19 |
Чопиқ трактори |
ТТЗ-100К-11 |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
21 |
20 |
Чопиқ трактори |
ТТЗ-60-10 |
03.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
5 |
21 |
Чопиқ трактори |
Импорт |
03.02.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
5 |
22 |
Транспорт трактор |
Т-40 |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
203 |
23 |
Транспорт трактор |
Т-28Х4МС |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
404 |
24 |
Транспорт трактор |
ЮМЗ-6 |
03.02.2020й |
Хонқа ММТП |
47 |
25 |
Транспорт трактор |
МТЗ-80 |
16-25.02.2020й |
Хонқа ММТП |
356 |
26 |
Транспорт трактор |
МТЗ-82 |
26-30.02.2020й |
Хонқа ММТП |
72 |
27 |
Транспорт трактор |
ТТЗ-80-10 |
26-30.02.2020й |
Хонқа ММТП |
29 |
35 |
Ғалла комбайнлари |
КЕС-2126 |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
12 |
36 |
Ғалла комбайнлари |
Кллас Д-204 |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
15 |
37 |
Ғалла комбайнлари |
Дом-130 |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
27 |
38 |
Ғалла комбайнлари |
НьЮ-Холланд |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
7 |
39 |
Ғалла комбайнлари |
Енисей-1200 |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
95 |
40 |
Ем-хашак комбайн |
КСК-100 |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
1 |
41 |
Пахта териш машинаси |
КЕЙС-2022 |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
4 |
42 |
Пахта териш машинаси |
ХНП-1,8 |
26-30.04.2020й |
Хонқа МТП МЧЖ |
1 |
43 |
Трактор тирқама |
2ПТС-4-793 |
01-30.04.2020й |
Хонқа ММТП |
968 |
Изоҳ: Туманда фуқароларга тегишли бўлган тракторлар, трактор тиркамалар, йўл-қурилиш ва мелиоратив техника, ўзи юрар машиналарни мажбуриш техник кўрикдан ўтказиш худудлардаги ММТПларда кўрсатилан муддатларда амалага оширилади.