Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-12-18 12:34:00 334 Chop etish

Бугунги кун ўзининг мазмун-моҳияти билан барчамиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бугун жорий йил давомида Ҳурматли Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Сиз, ҳурматли туманимиз фаоллари билан биргаликда амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қиламиз ва келгуси йил олдимизда турган вазифаларни белгилаб оламиз.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида одамларни ҳаётдан рози қилиш ғояси мужассамдир. “Инсон қадри учун” деган эзгу мақсад ҳам ана шу ғояни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади аслида.

Уйма-уй юриш, инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятимизнинг бош мазмунига айланганлиги ҳам ана шу инсонпарвар сиёсатнинг натижасидир. Тан олиб айтишимиз керакки, муаммоларни бирданига ҳал қилишнинг ҳам имкони йўқ. Бироқ, бугун ушбу муаммолар билан тизимли ва манзилли ишлашнинг механизми яратилди. Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “Жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик, ўзини ўзи танқид ва демократик янгиланиш жараёнлари энди ҳеч қачон ортга қайтмайди”. Шу фалсафа бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга, изланишга, муаммолар ечимини топишнинг самарали йўлларини топишга ундайди. Бунинг пировард натижаси эса - одамларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишдир.

Ҳурматли Кенгаш иштирокчилари!

Энди ижозатингиз билан, жорий йилда туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталсам.

Туманда жами 44 та маҳалла фуқаролар йиғинида 32 629 та хонадонда 49 611 та оила мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда жами
190 518 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда.

Туманда иқтисодий кўрсаткичларни барқарор ўсиб бориши таъминланиб келинмоқда.

Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 497,2 млрд. сўм бўлиб, ўсиш 100,1 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 млн 660 сўмдан тўғри келди. Туманнинг вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 5,3 фоизни ташкил қилди.

2021 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кутилиши 612,2 млрд. сўмни ташкил қилиб 2020 йилга нисбатан
110,0 фоизни ташкил қилади. Аҳоли жон бошига 3 млн 214 минг сўмдан тўғри келиб, ўтган йилга нисбатан 553,7 минг. сўмга ошириш ёки
120,8 фоизга етказиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда
270,7 млрд. сўмни, ўсиш 116,1 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 млн 448,2 сўмдан тўғри келган. Туманнинг вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдаги улуши 4,4 фоизни ташкил қилган.

2021 йилда туманда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кутилиши 341,8 млрд сўмни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан
114,8 фоизни ташкил қилади. Аҳоли жон бошига 1 млн 742,2 минг сўмдан тўғри келиб, ўтган йилга нисбатан 294,0 минг сўмга ошиши ёки 120,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда
1 трлн 797,3 млрд сўмни, ўсиш 102,6 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9 млн
616
сўмдан тўғри келган.

Туманинг вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 10,7 фоизни ташкил қилади. 2021 йилда туманда
2 трлн 445,9 млрд. сўм қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш кутилмоқда, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 109,6 фоизни ташкил қилади. Аҳоли жон бошига 12 млн 839 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3 млн 223,2 минг сўмга ошиши ёки 133,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Қурилиш ишлари ҳажми 2020 йилда 266,3 млрд. сўмни, ўсиш
129,5 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига 1 млн 424,8 минг сўмга тўғри келди. Туманнинг вилоят қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши
8,8 фоизни ташкил қилади.

Туманда 2021 йилда 326,4 млрд. сўм қурилиш ишлари ҳажми бажариш кутилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан
107,2 фоизни ташкил қилиб, аҳоли жон  бошига 1 млн 713,6 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 288,8 минг сўмга ошиши ёки
120,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 2020 йилда 647,5 млрд. сўмлик бўлиб, ўтган йилга нисбатан 125,2 фоизни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига 3 млн 464,3 минг сўмдан тўғри келиб, туманнинг вилоят асосий капиталидаги ҳажмидаги улуши 9,7 фоизни ташкил қилган.

2021 йилда эса туманда 800,3 млрд сўм асосий капиталга инвестициялар киритилиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан
108,0 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига 4 млн
201
минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 736,7 минг сўмга ошиши ёки 121,3 фоизга ўсиши таъминланади.

Чакана савдо айланмаси ҳажми 2020 йилда 480,4 млрд. сўмлик бўлиб, ўтган йилга нисбатан 100,1 фоизни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига чакана савдо ҳажми 2 млн 570,3 минг сўмдан тўғри келиб, туманнинг вилоятдаги улуши 6,1 фоизни ташкил қилган. Туманда
2021 йилда 608,4 млрд. сўм чакана савдо ҳажмлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 112,8 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига 3 млн 193,7 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 623,4 минг сўмга ёки 124,3 фоизга ошиши кутилмоқда.

Хизмат кўрсатиш ҳажмлари 2020 йилда 321,1 млрд. сўмни, ўтган йилга нисбатан 102,8 фоизни, аҳоли жон бошига 1 млн 718 минг сўмни, туманнинг вилоятдаги улуши эса 4,9 фоизни ташкил қилган.

2021 йилда туманда 604,5 млрд. сўм хизмат кўрсатиш ҳажмлари бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
120,4 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига 3 млн
173,2 минг
сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1 млн 455,2 минг сўмга ошиши ёки 184,7 фоизга ўсишига эришилади.

Туманда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (714,6 млрд. сўм) 116,7 фоизга, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми (396,5 млрд. сўм) 115,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (2 трлн
523 млрд. сўм)
103,7 фоизга, қурилиш пудрат ишлари ҳажми
(377,3 млрд. сўм) 108,6 фоизга, капитал қўйилмалар ўзлаштириш (850,7 млрд. сўм) 126,3 фоизга, чакана савдо товар айланмаси
(709,6 млрд. сўм) 126,1 фоизга, ахолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми (878,2 млрд. сўм) 145,2 фоизга ўсиши кутилади.

Инвестиция дастурлари тўғрисида.

Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг 2020 йил
24 февралдаги 74қ-сонли қарорига асосан Хонқа туманида
2021-2022 йиллар Инвестиция Дастурига асосан умумий қиймати
809,5 млрд. сўмга тенг 111 та лойиҳа амалга оширилиши ва янгидан 2162 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Шундан:

1-йўналиш - саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 40 та, қиймати 336,1 млрд сўм қийматидаги лойиҳа амалга оширилиб 1414 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

2-йўналиш – хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича 45 та, қиймати 156,4 млрд сўм қийматидаги лойиҳа амалга оширилиб 374 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

3-йўналиш – қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 26 та, қиймати  316,9 млрд сўм қийматидаги лойиҳалар амалга оширилиб  374 та янги иш ўринлари яратииши режалаштирилган.

Бугунги кунга келиб 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган Инвестиция лойиҳаларидан жами 101 та
331,7 млрд сўм қийматидаги лойиҳалар амалга оширилган бўлиб,
1 148 та янги иш ўринлари яратилган.

Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича жами қиймати
142,0 млрд сўм бўлган 34 та лойиҳалар амалга оширилиб, 535 та янги иш ўринлари;

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича
94 млрд сўм бўлган 44 та лойиҳа амалга оширилиб 347 та янги иш ўринлари;

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 95,3 млрд сўм бўлган 23 та лойиҳа амалга оширилиб 266 та янги иш ўринлари яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5155-сонли Қарори юзасидан Хоразм вилояти ҳокимининг 2021 йил 14 октябрдаги 123-12-Q/21-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ Хонқа туманида “Мебелчилик кичик саноат зонаси” ташкил этиш бўйича “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан
10 гектар ер майдони ажратиб берилган. Ушбу ташкил этилиши режалаштирилган “Мебелчилик кичик саноат зонаси”нинг бош режаси ишлаб чиқилиб, 95 та лотларга ажратилиб тадбиркорларга сотиш учун очиқ аукционга чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йилда тадбиркорлар томонидан аукцион савдолари орқали сотиш олинадиган 95 та ер майдонларида қурилиш ишлари амалга оширилишб ишга тушурилиши натижасида 1 042 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли Қарори юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ “Ёшлар кичик саноат зонаси” ташкил этиш бўйича “Ғайрат” маҳалласи ҳудудидан 4,0 гектар ер майдони ажратилди.

“Ёшлар кичик саноат зонаси” учун бош режа ишлаб чиқилиб 52 та лотга ажратилди ва шу кунгача 49 та лот ёш тадбиркорларга аукцион савдолари орқали сотиш учун очиқ аукционга чиқарилди.

Шундан бугунги кунга қадар ёш тадбиркорлар томонидан 34 та лот аукцион савдолари орқали сотиб олинган ва хозирги кунда аукцион савдолари давом эттирилмоқда. Тадбиркорлар томонидан аукцион савдолари орқали сотиш олинган ер майдонларида белгиланган талаблар асосида 2022 йилда қурилиш ишлари олиб борилиб, 52 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади. Бунинг натижасида 260 та янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Бугунги кунда “Темир дафтар”да қолган оила сони 161 та, оила аъзолари сони 605 тани ташкил қилади. 2022 йилда “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан индивидуал (фуқаробай) иш олиб борилиши, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши, жумладан:

  • оилавий тадбиркорликка жалб қилиш;
  • ҳунармандчиликка жалб қилиш;
  • ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
  • ўзини ўзи банд қилиш орқали;
  • янги ташкил қилинадиган инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида банд қилиш;
  • қурилиш соҳасида;
  • ҳомийлик маблағлари ҳисобига қорамол, парранда, тикув машинаси ва иссиқхонада банд қилиш чораларини кўриш;
  • ишлаш истагини билдирган фуқаронинг қизиқишига кўра касбга ўқитиш орқали мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ва бошқа соҳаларда меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш натижасида оиланинг даромадини яхшилаш орқали дафтардан чиқариш режа қилиб белгиланган.

Автомобил йўллари бўйича

Хоразм вилоят автомобиль йўллари худудий бош бошқармасига қарашли Хонқа туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
ва маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги жами 205 км йўлларга хизмат кўрсатади. Шундан

  • давлат ахамиятдаги йўллар - 55 км
  • маҳаллий ахамиятдаги йўллар - 150 км

Туманда 2020 йилда жами 21,1 км, жумладан 10,0 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 3 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 8,1 км (Асфальтабетон ва қум шағал аралашмаси) узунликдаги ички йўллар таъмирланиб холати яхшиланди ҳамда 1 та кўприкда яъни (4р170 автомобиль йўлининг
14 кмдаги кўприкда
)  жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Туманда 2021 йил январ-декабрь ойларида жами 62,18 км, жумладан 18 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 15 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 30,2 км (5,2 км асфалт, 26,7 қум шағал аралашмаси) узунликдаги ички йўллар таъмирланиб холати яхшиланди ҳамда 3 та кўприкда тўла таъмирлаш ишлари,
11 кўприкда жорий таъмирлаш жами 14 та куприкларда таьмирлаш ишлари бажарилди.

Жумладан:

Республика бюджети хисобидан:

Давлат ахамиятидаги йўлларда йўлдаги ишлари жами 7 км узунликда майда чуқурчаларни таъмирлаш, 2,7 км узунликда асфальт қоплама ётқизиш ишлари, жами бўлиб 9,7 км узунликда 2880 тн асфальтобетон билан таъмирланди;

Маҳаллий аҳамиятидаги йўлларда йўлдаги ишлари жами 15 км узунликда майда чуқурчаларни таъмирлаш, 4 км узунликда асфальт қоплама ётқизиш ишлари, жами бўлиб 19 км узунликда 3950 тн асфальтобетон билан таъмирланди;

Жами Республика бюджети бўйича 28,7 км узунликда 6830 тн асфальтобетон билан таъмирланди.

Махаллий бюджет хисобидан:

Вилоят хокими маблағлари хисобидан жами маҳаллий аҳамиятдаги 3 км узунликда 2200 тн асфальтобетон билан таъмирлаш ишлари бажарилди.

Обод қишлоқ дастури бўйича:

Катта куч маҳалласида жами 13,98 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 11,11 км қисмига ШПС ва 2,87 км қисмига 1550 тн асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилган.

Наврўз маҳалласида жами 8,01 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 7,3 км қисмига ШПС ва 715 метр қисмига 514 тн асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Хонқа туман “Обод” маҳалласи жорий йилда “Обод қишлоқ” дастурига қўшимча киритилган бўлиб, дастур доирасида жами 25,7 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 14,4 км қисмига ШПС ва 8,4 км кисмига асфальтобетон жорий таьмирлаш ва 2,9 метр қисмига 2000 тн асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Жами Обод қишлоқ дастури бўйича 47,69 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 32,81 км қисмига ШПС ва 14,885 км қисмига 4064 тн асфальтобетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Ички хўжалик йўллари бўйича:

Маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан тумандаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 7 та маҳаллада 6,28 км узунликда
1799,0 млн сўмлик ШПС билан таъмирлаш ишлари бажарилиб, тўлиқ молиялаштирилди.

Туманда 2022 йилда 13 та маҳаллада жами 37,5 км, шундан
12,31 км ички хўжалик йўлларини асфалта-бетон билан таъмирлаш ҳамда 27,19 км ички хўжалик йўлларига қум шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган.

Ҳурматли Кенгаш иштирокчилари!

Халқ таълим бўйича

Хонқа туман Халқ таълими бўлимига  қарашли 52 та таълим муассасаси  фаолият юритиб, шундан, 6 та мактаб (шу жумладан, 1 та санатория типидаги мактаб-интернат, 5 та айрим фанлар чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат), 4 та айрим фанлар
(1 та кимё- биология, 1 та физика-математика, 1 та АКТ,
1 та чет тили ( 1 инглиз тили),
1 та “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолият олиб бормоқда.

Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт- шароитлар яратиш мақсадида фаолият олиб бораётган 230 та тўгаракларда бугунги кунда
7 320 нафар ёшларимиз қамраб олинган.

2021 йилда Инвестиция дастури доирасида 2 та мактабда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.

Инвестиция дастурига киритилган 43-сон мактаб учун 4 млрд
560 млн
сўмга шартномалар имзоланиб, (100%) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Дастурга қўшимча киритилган 35-сон мактабда 5 млрд 232 млн
800 минг
сўмга шартномалар имзоланиб, қурилиш ишлари тўлиқ амалга оширилди.

Бугуни кунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги 25-сон мактаб биносида 2 млрд 728 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари ишлари бажарилди.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 03-июндаги
284-Ф-сонли Фармойиши асосида
39 та таълим муассасаларига
4 млрд 169,6 млн сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари бажарилди.

Оpenbudget бўйича жами 11 та мактабларда, жумладан 10 та мактабда иситиш тизимини таъмирлаш ва янги иситиш қозони ўрнатиш, 1 та мактаб атрофини ўраш учун жами 897 млн 500 минг сўм маблағ ажратилиб, 15 декабр ҳолатига 10 та мактабда таъмирлаш ишлари якунланиб, 1 та мактабда атрофини ўраш ишлари олиб борилмоқда.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун 26 та таълим муассасаларига режа бўйича 1 608 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди.

Бундан ташқари, 2022-йилда Давлат дастурлари асосида 26-сон мактабига қўшимча 330 ўринли ўқув биноси қуриш ва мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш ишлари, 5 та мактабнинг атрофини ўраш, 3 та мактабнинг дераза ромларини замонавий дераза ромларига алмаштириш ва 2 та мактабнинг иситиш тизимини янгилаш ишлари режалаштирилган. Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ҳурматли Кенгаш иштирокчилари!

Ҳали олдимизда ўз ечимини кутаётган муаммолар, масалалар кўп, албатта Зеро, ривожланиш шундай бир довонки, ундан босқичма-босқич ўтилади. Бугун шиддат билан ривожланаётган даврда халқимизни қийнаётган масалаларга тезроқ ечим топиш, Хонқа туманида 4 та сектор раҳбари ва ҳоким ўринбосарлари билан ҳамжихатликда туманни вилоятда олдинги ўринларга чиқариш бўйича барча  кўрсаткичларни ижобий якунлаш, сидқидилдан бажариш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлишларига эришиш – бош мақсадимиздир.

Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш – давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир. Мана шундай эзгу ва шарафли мақсад йўлида кексаю ёш барча ватандошларимиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладилар, янги Ўзбекистон бунёдкори бўлиб майдонга чиқишларига ишонаман”, деган фикрлари билан якунламоқчиман.

Давлатимиз Раҳбарининг ушбу сўзлари ҳар биримизнинг фаолиятимизда бош мезон бўлиб хизмат қилади.

Бу эзгу, халқнинг корига ярашдек шарафли йўлда, савоб амалларда сизларнинг барчангизга соғлик-омонлик, хонадонларингизга қут-барака, хотиржамлик ёр бўлишини тилайман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!