Бугун ҳаётимиздан тобора чуқурроқ ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларда туман ҳокими Муродбек Давлатовнинг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда
Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули “Обод” маҳалласидаги 43-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларнинг газ тармоғига уланиш, кадастр, бандлик, уй-жой, ер ажратилиши, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам ва шу каби қатор муаммолари тингланиб, уларни жойида бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Баъзи мурожаатлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар берилди.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.