+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хонқа тумани прокуратурасининг кенг...
Февраль 10, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 167

Азиз юртдошлар! 
Барчамизга маълумки, юртимизда тинчлик ва осойишталикни асраш, барча соҳаларда ислоҳотларни жадаллаштириш, умуман олганда, халқнинг оғирини енгил қилиш, аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш борасида улкан ишлар амалга оширилиб, ҳозирда Янги Ўзбекистон қуриш даврига қадам қўймоқдамиз.

Ушбу эзгу мақсадларни амалга ошириш учун энг аввало жамият ва давлат ривожига асосий тўсиқ бўлаётган коррупция деган иллатни йўқ қилиш лозим.

Коррупция - бу турдаги жиноятлар фақат пора олиш, пора бериш ёки пора олиш-беришда воситачилик қилиш билан эмас, балки мансабини суиистеъмол қилиш, ўзига ишониб топширилган ўзганинг мулкни ўзлаштириш ёки растрата қилиш, ўзгаларни мулкини алдов йўли билан қўлга киритишда, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳамда бошқа кўринишларда ифодаланади.

 Коррупция ҳар қандай жамиятни таг-томири билан емирувчи, фуқароларнинг давлатга, қонунга бўлган ишончини сусайтирувчи, йўққа чиқарувчи, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини  топишида  турли тўсиқ ва  ғовларни юзага келтириши, эртанги кунга бўлган ишончини сусайтириши билан хавфлидир.

Ҳурматли юртдошлар!

Коррупцияга қарши курашда аҳоли ва кенг жамоатчиликни коррупцияни таг-томири билан  бартараф этишда фаол ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Шу сабабли,  корхона, муассаса ва тегишли ташкилотларда коррупция билан боғлиқ ҳар бир ҳолат ҳақида зудлик билан туман прокуратурасининг 62-399-1007 рақамли “Ишонч телефони”га  маълум қилишингизни;

Шунингдек, туман прокуратураси ходимларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлигини кузатсангиз, сезсангиз бу ҳақда зудлик билан Шахсий хавфсизлик тармоғининг 95-610-10-07-рақамига хабар беришингизни сўрайман.

Коррупция ҳолатлари  ҳақида хабар берган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига  тезкор равишда муносабат билдиришга, коррупциявий жиноятлар, жумладан порахўрлик ва таъмагирликка қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.

Барчамиз коррупциядан ҳоли Ўзбекистон учун бирлашайлик!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.