Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа тумани ҳудудида “Бошқарув органлари, ФВДТ функционал қуйи тизимларининг Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Сарез кўли тўғонининг ўпирилиши оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида
қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.
Унга асосан Мадир қишлоғи “Дўстлик” МФЙ аҳолисини “Порлоқ” маҳалласидаги 2-сон касб-ҳунар мактабига эвакуация қилиш ҳаракатлари амалга оширилди.
Дастлаб, мавзу доирасидаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ўтказиш бўйича йиғин сигнали эълон қилингандан кейин, сув тошқини хабарига асосан, Фавқулодда вазият бўйича туман ФВДТ хизматларига функционал вазифалари бўйича топшириқ берилди.
Белгиланган режага асосан Хонқа туман аҳолиси 2 йўналишда; темир йўл ва автотранспорт орқали эвакуация қилинади.
Бунда: 14 та автобус, 5 та юк автомобили орқали аҳолини ва уларнинг керакли моддий бойликлари эвакуация қилинди, кўчирилган 400 нафар аҳолига иссиқ овқат, дам олиш хоналари, тиббиёт хоналари, оналар ва болалар хоналари, кутубхона, ошхона, ҳожатхоналарда барча етарлича шарт-шароитларни яратиш, уларни тўлиқ жиҳозлаш, санитария ва гигена ҳамда карантин талабларига риоя қилган ҳолдаги ҳаракатлар амалга оширилади.