Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-01-01 09:06:00 510 Chop etish

Туманда жами 44 та маҳалла фуқаролар йиғинида 32 629 та хонадонда 49 611 та оила мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда жами
190 518 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда.

Туманда иқтисодий кўрсаткичларни барқарор ўсиб бориши таъминланиб келинмоқда.

Хусусан, 2021 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кутилиши 612,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан
110,0 фоизни ташкил қилади. Аҳоли жон бошига 3 млн 214 минг сўмдан тўғри келиб, ўтган йилга нисбатан 553,7 минг. сўмга ошириш ёки
120,8 фоизга етказиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кутилиши 341,8 млрд сўмни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 117,8 фоизни ташкил қилади. Аҳоли жон бошига 1 млн 742,2 минг сўмдан тўғри келиб, ўтган йилга нисбатан 294,0 минг сўмга ошиши ёки 120,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 трлн 445,9 млрд. сўмга етказилиш, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан
109,6 фоизни ташкил қилади. Аҳоли жон бошига 12 млн 839 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 3 млн 223,2 минг сўмга ошиши ёки 133,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

қурилиш ишлари ҳажмини 326,4 млрд. сўмга етказиш режалаштирилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан
107,2 фоизни, аҳоли жон  бошига 1 млн 713,6 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 288,8 минг сўмга ошиши ёки 120,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.

асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажми
800,3 млрд сўмга, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 108,0 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига 4 млн 201 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 736,7 минг сўмга ошиши ёки
121,3 фоизга ўсиши таъминланади.

чакана савдо ҳажмлари 608,4 млрд. сўмга бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 112,8 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига 3 млн 193,7 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 623,4 минг сўмга ёки 124,3 фоизга ошиши кутилмоқда.

хизмат кўрсатиш ҳажмлари 604,5 млрд. сўмга бажарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,4 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Аҳоли жон бошига 3 млн 173,2 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 1 млн 455,2 минг сўмга ошиши ёки 184,7 фоизга ўсишига эришилади.

Туманда 2022 йилда 2021 йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (714,6 млрд. сўм) 116,7 фоизга, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми (396,5 млрд. сўм) 115,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (2 трлн
523 млрд. сўм)
103,7 фоизга, қурилиш пудрат ишлари ҳажми
(377,3 млрд. сўм) 108,6 фоизга, капитал қўйилмалар ўзлаштириш (850,7 млрд. сўм) 126,3 фоизга, чакана савдо товар айланмаси
(709,6 млрд. сўм) 126,1 фоизга, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми (878,2 млрд. сўм) 145,2 фоизга ўсиши кутилади.

Инвестиция дастурлари тўғрисида.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда Хоразм вилоят ҳокимининг 2020 йил
24 февралдаги 74қ-сонли қарорига асосан Хонқа туманида
2021 йил Инвестиция Дастурига асосан жами қиймати 331,7 млрд сўмга тенг бўлган 101 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1 148 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан:

- Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича жами қиймати
142,0 млрд сўм бўлган 34 та лойиҳалар амалга оширилиб, 535 та янги иш ўринлари;

- Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш бўйича 94 млрд сўм бўлган 44 та лойиҳа амалга оширилиб 347 та янги иш ўринлари;

- Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича
95,3 млрд сўм бўлган 23 та лойиҳа амалга оширилиб 266 та янги иш ўринлари яратилган.

Жумладан: "Oasis Dream" МЧЖ томонидан йилига 18 минг тонна Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш лойиҳаси, "Хоразм Балиқ" МЧЖ томонидан йилига 7 500 тонна Омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, "Собир Роззоқ" оилавий корхонаси томонидан йилига 1 200 дан ортиқ Тери галентерияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш, "Темур Назар" оилавий корхонаси томонидан 1 500 тонна Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, "XONQA DIAGNOSTIKA" хусусий корхонаси томонидан  йилига 2 мингдан ортиқ фуқароларга тиббий хизматлар кўрсатилиши режалаштирилган, “Диагностика” маркази ташкил этиш лойиҳалари ишга туширилиб, бугунги кунда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

2022 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этиладиган лойиҳалар ҳисобига умумий қиймати 956,3 млрд.сўмлик инвестициялар жалб қилиниб, 2620 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Шундан:

- туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида умумий қиймати 339,3 млрд.сўмлик 78 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига 1 118 нафар янги иш ўринлари;

- янгидан ташкил этилган ёшлар ва мебелчилик саноат зоналарига жойлаштириладиган лойиҳалар ҳисобидан 1 502 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Экспорт бўйича тўхталиб ўтсам.

2020 йил январь-ноябрь ойларида туман бўйича 16,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги экспорт амалга оширилган бўлса, 2021 йил шу даврда 22,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 138 фоизга ошишига эришилди.

2022 йилда туманда 23,4 млн долларлик экспорт амалга оширилиши режалаштирилган. Амалга ошириладиган экспортнинг
17.4 млн. доллари ёки 76.6 фоизи саноат маҳсулотлари, ҳамда 6,0 млн. доллари ёки 23.3 фоизи мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўғри келади.

 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича:

Туманда 2021 йил давомида Агробанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки филиаллари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жами 38,0 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йил 1 декабрь ҳолатига туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида жами 1 941 та субъектларга 53,2 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 2 015 та иш ўринлар яратилган. Жумладан:

  • “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1 476 та субъектга 42,3 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 1 522 та иш ўрни;

  • Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 260 та субъектга 3,1 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 260 та иш ўрни;

  • Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида

    21 та субъектга 652,8 млн.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 30 та иш ўрни;

  • Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 167 та субъектга 6,7 млрд.сўм миқдорида ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 186 та иш ўринлари яратилди.

14 млрд 32 млн.сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари
679 нафар ижтимоий қўллаб қувватлаш дафтарларига киритилган оилаларга ажратилиб, ушбу оилалар ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошладиган. Жумладан, “Темир дафтар”даги 15 та оилага 336 млн сўм, “Ёшлар дафтари”даги 303 та ёшларга 8 млрд 494 млн сўм, “Аёллар дафтари”даги 361 нафар аёлларга 5 млрд 202 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шундан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига жами ёшларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 918 та ёшларга
28,5 млрд.сўм ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 964 та иш ўринлар яратилган ҳамда хотин қизларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 1 079 та аёлларга 23,6 млрд.сўм ажратилган имтиёзли кредит маблағи ҳисобига 1 094 та иш ўринлар яратилди.

Туманда 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 57 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилди.

Тадбиркорлик субъектлари сонини икки баробарга ошириш бўйича:

Туманда жорий йил 1 декабрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг сони 1 764 тани, шундан фаолият кўрсатаётганлари 1 699 тани ташкил қилади. Уларнинг жами рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларидаги улуши 96,3 фоизни ташкил этмоқда. Кичик бизнес субъектларининг 364 таси саноат, 131 таси қурилиш, 360 таси хизмат кўрсатиш, 516 таси савдо, 298 таси қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритмоқда.

2021 йил якунига қадар янгидан тадбиркорлик субъектлари
352 тани, 2022 йилда эса 547 та тадбиркорлик субъектларини янгидан рўйхатдан ўтказиб тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш режалаштирилган.

 

“Темир дафтар” бўйича амалга оширилаётган ишлар.

“Темир дафтар”га киритилган жами эҳтиёжманд оилалар
1 249 тани, оила аъзолар сони 5 651 та, шундан меҳнатга лаёқатли ишсизлар 1 068 тани ташкил қилади.

Халқ депутатлари туман кенгаши қарори асосида эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқарилган оилалар сони 1 088 тани (ёки
87,1 фоизни) ташкил қилади. Кўрсатилган ёрдам турлари бўйича тўхталиб ўтсам. 1 068 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, хусусан,
17 та оилавий тадбиркорлик, 88 та жамоатчилик, 726 та ўз ўзини банд қилиш, 53 та инвестиция лойиҳаларида, 96 та қишлоқ хўжалигида, 48 та қурилиш комплексида ҳамда 40 таси аввалги иш жойига қайтарилиши ҳисобига бандлиги таъминланди.

Хусусан, эҳтиёжманд оилаларга жами 3 976 та ҳолатда жами
2 млрд. 619 млн. 538,3 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилиб, saxovat.argos.uz сайтига киритилган. Шундан, 1 839 та оилага 292 млн. 401 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 148 та оилага 58 млн.
730 минг сўм пул маблағлари тарқатилган бўлса, 45 та оиланинг коммунал (газ, электр ва сув) бўйича 3 млн. 896,5 минг сўмлик қарзлари тўлаб берилди, 19 та оилага 11 млн. 606 минг сўмлик дори-дармон етказиб берилди ва 581,9 млн сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, дафтардаги эҳтиёжманд оилаларга жами
251,1 млн.сўм қийматдаги 30 та оилаларга 30 бош қора моллар, 13 та оилаларга парранда, 2 та оилага эчки, 8 та оилага қуён ва 5 та оилага асалари уялари бепул берилди. Бундан ташқари 5 та оиланинг 6 нафар ОТМларида таҳсил олувчи фарзандаларининг жами 21,5 млн. сўм қийматидаги тўлов контарктлари тўлаб берилди.

“Темир дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 2021 йил январь-декабрь ойларида 579,3 млн.сўм маблағлар 1 043 та оилаларга сарфланган бўлса, шундан, нақд (ёки пластик карточка) пул кўринишда 522 та оилага
341,7 млн.сўм, соғлиқни тиклаш мақсадида 3 та оилага 16 млн.сўм, 1 та оилага 3,9 млн.сўмлик асбоб-ускуна(тикув машинаси) сотиб олиб берилди, 101 та оилага 28,8 млн.сўм қийматидаги кўмир олиб берилди ва 416 та оилага 188,9 млн.сўм қийматидаги бошқа ёрдамлар кўрсатилди.

Бугунги кунда “Темир дафтар”да қолган оила сони 161 тани, ушбу оилалардаги оила аъзолари сони 605 тани ташкил қилади. 2022 йилда “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан индивидуал (фуқаробай) иш олиб борилиши, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади, жумладан:

  • оилавий тадбиркорликка жалб қилиш;

  • ҳунармандчиликка жалб қилиш;

  • ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

  • ўзини ўзи банд қилиш орқали;

  • янги ташкил қилинадиган инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш;

  • қишлоқ хўжалиги соҳасида банд қилиш;

  • қурилиш соҳасида;

  • ҳомийлик маблағлари ҳисобига қорамол, парранда, тикув машинаси ва иссиқхонада банд қилиш чораларини кўриш;

  • ишлаш истагини билдирган фуқаронинг қизиқишига кўра касбга ўқитиш орқали мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш ва бошқа соҳаларда меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш натижасида оиланинг даромадини яхшилаш орқали дафтардан чиқариш режа қилиб белгиланган.

“Ёшлар дафтари” бўйича

Бугунги кунда туман аҳолисининг 36 минг 736 нафари (ёки
19,3 фоизи) 18-30 ёшдаги ёшлардан иборат бўлиб, шундан 23 минг
70 нафари билан сўровнома ўтказилди. Йил давомида ушбу ёшлардан 5 минг 896 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Ўтган давр мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган жами ёшларнинг 5 571 нафари (94,5 фоиз) дафтардан чиқарилди. Жумладан,

  • ишсиз ёшларнинг 741 нафари доимий ишларга жойлаштирилган,

  • 473 нафар ёшларга 12,6 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилган,

  • 3 374 нафар ёшларга 674 гектар ер майдони ажратилди,

  • 84 нафарига меҳнат қуроллари учун субсидия ажратилди,

  • 313 нафари “Устоз шогирд” анъанаси бўйича ҳунармандларга бириктириш,

  • 255 нафари ташқи миграциясини ташкил этиш,

  • 60 нафари хайдовчиликка ўқитиш орқали,

  • 59 нафарини истеъдодларини қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш орқали;

  • 11 нафарига сафарбарлик чақирув резерви ҳаражатларини қоплаб бериш орқали;

  • 50 нафарини тўлов-контракт суммасини тўлаб бериш орқали;

  • 151 нафари психологик қўллаб-қувватлаш орқали дафтардан чиқарилган.

Туманда ёшлар учун ажратилган 674 гектар экин майдонларидан жами 4815 тонна ҳосил олинган бўлиб, шундан:

  • 251,8 гектарига сабзавот экилиб, 3150 тонна;

  • 93,2 гектарига полиз экинлари экилиб, 403,5 тонна;

  • 82,3 гектарига дуккакли экинлар экилиб, 535,8 тонна;

  • 106 гектарига картошка экилиб, 725,5 тонна ҳосил олинган.

  • Шунингдек, 140,7 гектар майдонига шоли экилган.

Шунингдек, 741 нафар ёшлар тадбиркорлик ва бизнесга ўқитилиб, барчасига сертификат берилиб, “Ёшлар: 1+1”дастури орқали салоҳиятли тадбиркорлар ҳамда ҳунармандларга бириктирилди ҳамда сертификат олганларга 8,7 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 1143 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 694  млн. сўм маблағ сарфланди.

Жумладан,

- 876 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун  159,1 млн. сўм;

- 50 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 76,8 млн.сўм;

- 130 нафар ёшларга меҳнат қуроллари харид қилиш учун
186,4 млн. сўм;

- 36 нафар ёшларнинг тўлов-контрактларини тўлаш учун 85,1 млн. сўм;

- 11 нафар ёшларга СЧР бадали харажатлари учун 57,3 млн.сўм;

- 39 нафар ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш учун
15 млн. сўм;

- 17 та бешта муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш учун 102,9 млн, сўм;

- 1 нафар ёшга жамғарма маблағлари ҳисобида 13,5 млн. сўм бошқа турдаги ёрдамлар учун ажратилди.

Қурбон ҳайити муносабати билан “Ёшлар дафтари”даги
296 нафар ёшларга 300 минг сўмдан жами 88,8 млн сўм нақд пул тарқатилди.

Ҳозирга келиб “Ёшлар дафтари”да жами 325 нафар ёшлар қолмоқда. 2022 йилда дафтарга кириш истагида бўлган ёшлар белгиланган тартибда yoshlardaftari.uz сайтига онлайн ариза бериш орқали секторлар кесимида аризаларни кўриб чиқиш орқали дафтарга киритилиши йўлга қўйилган.

“Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар сони 4009 нафар, шундан:

  • банд бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар 3117 та;

  • боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар  249 та;

  • ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2-гуруҳ ногиронлар 126 та;

  • уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлар  14 та;

  • нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёллар 5 та;

  • қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 17 та;

  • тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар 118 та;

  • ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар 175 та;

  • психологик маслаҳатга муҳтож аёллар 188 та.

Амалий ёрдам кўрсатилган ҳолда “Аёллар дафтари”дан чиқарилган аёллар сони 3 868 нафар, шундан турлари бўйича:

  • бандлиги таъминланганлар жами 2 534 нафарни, шундан

    1 623 нафари доимий ишга жойлаштириш орқали, 38 нафар ер бериш орқали, 1 151 нафар ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

  • касб ҳунарга ўқитилганлар 126 нафар;

  • кредит ажратилгани 332 та (режа-339 та) миқдори 2 млн. сўм;

  • томорқасидан даромад олишга кўмаклашилган 118 нафар;

  • 22 та оилага 152 млн сўм субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.

  • Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд 249 нафар аёлларга жами

    9 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдам берилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-гуруҳ (62 нафар), 2-гуруҳ (64 нафар) ногиронлиги бўлган жами 126 нафар хотин-қизларга жами
168,4 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдам берилди.     

Уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар 14 нафарни ташкил этиб, уларнинг 14 нафарини
уй-жойлари таъмирлаб берилди. Уларга жами 10,9 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдам берилди. Ижарада яшаётган 14 нафар хотин-қизларга жами 2,8 млн сўм ижара тўловлари тўлаб берилди.   

Қорамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд бўлган 17 нафар ёлғиз аёлларга 4.7 млн.сўмлик бир марталик ёрдамлар кўрсатилди.

Бугунги кунда 1-босқичдаги “Аёллар дафтари”да 141 нафар аёл қолмоқда.

“Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи бўйича.

Тумандаги 44 та маҳаллаларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан жами 30 ёшдан катта 35 950 нафар аёллардан 2040 нафар аёл хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасида турли тоифалар бўйича жами 2 181 нафар (1-босқичда
141 нафар)
аёллар “Аёллар дафтари” га киритилди.

2-босқичи бўйича “Аёллар дафтари”га киритилган 2 181 нафар аёлларга ҳам ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Жами 2 та босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар сони 6 049 нафар (1-босқичда 4 009 нафар, 2-босқичда
2 040 нафар)
ни ташкил қилиб шу кунгача жами 5 894 нафар аёллар “Аёллар дафтари”дан чиқарилди. Ҳозирги кунда “Аёллар дафтари”да жами 155 нафар хотин-қизлар қолмоқда.

 

 

Ичимлик суви бўйича

Туманда 2020 йилда аҳолини ичимлик суви билан таъминланган даражаси 69,5 фоиз бўлиб, шуни инобатга олиб жами 147,97 км сув тармоқлари ётқизилди. Жумладан:

 Хонқа туман “Мустақиллик” ва “Катта куч” маҳалласига 44,1 км, “Обод” маҳалласига 10,73 км, “Туркистон” маҳалласига 15,81 км, “Мош туғай” маҳалласига 4,49 км, “Илғор” маҳалласига 18,31 км ичимлик сув тармоқлари ётқизилган. Шунингдек, “Марказий” сув тақсимлаш иншоотидан “Гулистон” ва “Мустақиллик” маҳаласининг сув тақсимлаш иншоотигача магистрал сув қувурлари 18,1 км, “Дўстлик” ва “Паҳлавонлар” маҳаллаларига 15,03 км, “Қорамози” ва “Хонқаобод” маҳаллаларига 21,4 км ичимлик сув тармоқлари ётқизилди. Натижада 85% аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган. 

2021 йилда жами 34,8 км, жумладан, “Обод қишлоқ” дастури асосида “Катта куч” маҳалласига 5,0 км, “Наврўз” маҳалласига 5,0 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлариҳамда Орол бўйи дастури асосида “Пахтагул” маҳалласига 13 км, “Нурафшон” ва “Шодлик” маҳаллаларига 11 км, қувур ёткизилди. Натижада 2 835 та хонадонни ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Туманда “Хоразм сув таьминоти” МЧЖ Хонқа туман бўлимига карашли 25 890 хонадондан 23 995 таси ичимлик сув билан таъминланган бўлиб, ҳозирги кунда таъминланганлик даражаси 93 фоизни ташкил қилади.

Туманда 2022 йилда жами ичимлик сув бўйича 1,3 км жумладан,  “Баркамоллик” маҳалласига 0,225 км, “Гулғунча” маҳалласига 0,225 км, “Жаннатмакон” маҳалласига 0,225 км, “Аҳиллик” маҳалласига 0,225 км, “Дўрман” маҳалласига 0,400 км ётқизиш режалаштирилган бўлиб, шунингдек оқава сув бўйича Хонка туман марказида 9 км оқава сув тармоғи ва 1 дона окава сув ҳайдаш иншооти (КНС) қуриш режалаштирилган.

Бунинг натижасида туманда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 95,0 фоизга етказилади.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича

Туманда 2021 йилда аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларини куз-қиш мавсумини беталофот ўтишини таъминлаш мақсадида 62,1 км
0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоғи, 42 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Шунингдек, туманда электр энергиясини сифатини яхшилаш мақсадида 20 та маҳалла ҳудудига 24 та янгидан трансформатор пунктлари ўрнатилди ҳамда 62,2 км узунликдаги 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоғи қурилди.

2021 йилда 110 км узунликдаги 0,4-10 кВ электр узатиш тармоқлари ва 77 та трансформатор пунктларини жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Бажарилган янги қурилиш, реконструкция
ва таъмирлаш ишлар натижасида 28 та маҳаллалардаги 15,3 минг аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати янада яхшиланди. Шунингдек, 502 та хусусий ва оилавий тадбиркорларнинг электр энергиясига бўлган талаби қондирилди.

Туманда 2022 йилда электр энергиясини сифатини яхшилаш мақсадида 9 та маҳалла ҳудудига 17 та янгидан трансформатор пунктлари ўрнатиш ҳамда 87,0 км узунликдаги 0,4-6-10 кВли электр узатиш тармоғи янгидан қуриш режалаштирилган.

Табий газ бўйича

Туманда табиий газ тармоқларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 2 дона газ тақсимлаш пунктлари мукаммал таъмирланди.

703 дона газ тақсимлаш пунктлари тафтиш (ревизия) қилинди.

55.2 км ер ости газ қувурлар прибор ёрдамида текширилди.

8.2 км газ қувурлари бўёқланди.

26,2 км газ қувурлари мустаҳкамлик ва зичликка синалди.

155 дона ГТП газ тақсимлаш пунктлари бўялди.

Бугунги кунгача жами 15 951 та аҳоли хонадонларидан
5 382 тасига (33,7 фоиз) янги замонавий АСКУГ газ ҳисоблагич ўрнатилди. Йил якунига қадар яна қўшимча 2 800 та замонавий ҳисоблагич ўрнатилиб, жами ўрнатилган ҳисоблагичлар 8 182 та
(51,2 фоиз)га етказилади. 

Туманда 2022 йилда 1,6 км газ қувурларини реконструкция қилиш, 689 дона газ тақсимлаш пунктларини тафтиш (ревизия) қилиш, 35,2 км газ қувурларини ҳаво босими остида мустаҳкамлик ва зичликка синаш, 38,5 км ер ости газ қувурларини прибор ёрдамида текшириш ҳамда 7,0 км газ қувурларини бўёқлаш режалаштирилган.

Автомобил йўллари бўйича

Хоразм вилоят автомобиль йўллари худудий бош бошқармасига қарашли Хонқа туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
ва маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги жами 205 км йўлларга хизмат кўрсатади. Шундан

  • давлат ахамиятдаги йўллар - 55 км

  • маҳаллий ахамиятдаги йўллар - 150 км

Туманда 2020 йилда жами 21,1 км, жумладан 10,0 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 3 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 8,1 км (Асфальтабетон ва қум шағал аралашмаси) узунликдаги ички йўллар таъмирланиб холати яхшиланган ҳамда 1 та кўприкда яъни (4р170 автомобиль йўлининг
14 кмдаги кўприкда
)  жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

Туманда 2021 йил январь-декабрь ойларида жами 62,18 км, жумладан 18 км давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 15 км маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўллар, 30,2 км (5,2 км асфальт, 26,7 қум шағал аралашмаси) узунликдаги ички йўллар таъмирланиб ҳолати яхшиланди ҳамда 3 та кўприкда тўла таъмирлаш ишлари,
11 кўприкда жорий таъмирлаш жами 14 та кўприкларда таъмирлаш ишлари бажарилди.

Жумладан:

Республика бюджети ҳисобидан:

Давлат аҳамиятидаги йўлларда йўлдаги ишлари жами 7 км узунликда майда чуқурчаларни таъмирлаш, 2,7 км узунликда асфальт қоплама ётқизиш ишлари, жами бўлиб 9,7 км узунликда 2880 тн асфальтабетон билан таъмирланди;

Маҳаллий аҳамиятидаги йўллардаги ишлари жами 15 км узунликда майда чуқурчаларни таъмирлаш, 4 км узунликда асфальт қоплама ётқизиш ишлари, жами бўлиб 19 км узунликда 3950 тн асфальтабетон билан таъмирланди;

Жами Республика бюджети бўйича 28,7 км узунликда 6830 тн асфальтабетон билан таъмирланди.

Маҳаллий бюджет ҳисобидан:

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами маҳаллий аҳамиятдаги 3 км узунликда 2200 тн асфальтабетон билан таъмирлаш ишлари бажарилди.

Обод қишлоқ дастури бўйича:

Катта куч маҳалласида жами 13,98 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 11,11 км қисмига ШПС ва 2,87 км қисмига 1550 тн асфальтабетон ётқизиш ишлари бажарилган.

Наврўз маҳалласида жами 8,01 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 7,3 км қисмига ШПС ва 715 метр қисмига 514 тн асфальтабетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, Хонқа туман “Обод” маҳалласи жорий йилда “Обод қишлоқ” дастурига қўшимча киритилган бўлиб, дастур доирасида жами 25,7 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 14,4 км қисмига ШПС ва 8,4 км қисмига асфальтабетон жорий таъмирлаш ва 2,9 метр қисмига 2000 тн асфальтабетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Жами Обод қишлоқ дастури бўйича 47,69 км узунликда йўл таъмирлаш ишлари бажарилган бўлиб, шундан 32,81 км қисмига ШПС ва 14,885 км қисмига 4064 тн асфальтабетон ётқизиш ишлари бажарилди.

Ички хўжалик йўллари бўйича:

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тумандаги ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 7 та маҳаллада 6,28 км узунликда
1799,0 млн сўмлик ШПС билан таъмирлаш ишлари бажарилиб, тўлиқ молиялаштирилди.

Туманда 2022 йилда 13 та маҳаллада жами 37,5 км, шундан
12,31 км ички хўжалик йўлларини асфальтабетон билан таъмирлаш ҳамда 27,19 км ички хўжалик йўлларига қум шағал аралашмаси ётқизиш режалаштирилган.

 

Халқ таълими бўйича

Хонқа туман Халқ таълими бўлимига  қарашли 52 та таълим муассасаси  фаолият юритиб, шундан, 6 та мактаб (шу жумладан, 1 та санатория типидаги мактаб-интернат, 5 та айрим фанлар чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат), 4 та айрим фанлар
(1 та кимё биология, 1 та физика-математика, 1 та АКТ,
1 та чет тили (инглиз тили),
1 та “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолият олиб бормоқда.

Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида фаолият олиб бораётган 230 та тўгаракларда бугунги кунда
7 320 нафар ёшларимиз қамраб олинган.

Бугунги кунда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги 25-сон мактаб биносида 2 млрд 728 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари ишлари бажарилди.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 03-июндаги
284-Ф-сонли Фармойиши асосида
39 та таълим муассасаларига
4 млрд 169,6 млн сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари бажарилди.

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун 26 та таълим муассасаларига режа бўйича 1 608 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди.

Бундан ташқари, 2022-йилда Давлат дастурлари асосида 26-сон мактабига қўшимча 330 ўринли ўқув биноси қуриш ва мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш ишлари, 5 та мактабнинг атрофини ўраш, 3 та мактабнинг дераза ромларини замонавий дераза ромларига алмаштириш ва 2 та мактабнинг иситиш тизимини янгилаш ишлари режалаштирилган. Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Мактабгача таълим соҳасида

Туманда 2021 йил 1 январь ҳолатига қамров даражаси 60,8 фоиз ташкил қилиб, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига қамров даражаси
67,4 фоизга, йил якуни бўйича 69,8 фоизга қамраб олиш режалаштирилган. 2021 йил давомида Инвестиция дастури асосида Янги турмуш маҳалласидаги 90 ўринли 28-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти жами 3 млрд. сўм маблағ ҳисобига, 120 ўринга мўлжаллаб реконструкция қилинди, бу билан  жами 120 нафар
3-7 ёшли болалар қамраб олинади, 34 нафар мутахассис бўлган фуқаролар иш билан таъминланади. Бундан ташқари 5-сон, 8-сон,
10-сон, 35-сон, 36-сон давлат мактабгача таълим ташкилотларида жами 1,0 млрд сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Обод маҳалласидаги
120 ўринли 21-сон давлат мактабгача таълим ташкилотини 216 ўринга мўлжаллаб қўшимча янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилда 1 та нодавлат хусусий мактабгача таълим ташкилоти хамда 31 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари янгидан иш фаолиятини бошлади, ушбу ташкилотларга 737 нафар бола қамраб олиниб, 74 нафар ходимлар иш билан таъминланди.

Бугунги кунда туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 110 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 41 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 3 та давлат-хусусий шерикчилик мактабгача таълим ташкилотлари, 1 та нодавлат хусусий ҳамда 65 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Жами 3-7 ёшдаги 15 298 нафар болалардан
10 304 нафар (67,4 фоиз) болалар мактабгача таълимга ташкилотларига қамраб олинди.

Туманда 2022 йилда:

- Инвестиция давлат дастури асосида “Эҳтиром” маҳалласида жойлашган 50-ўринга мўлжалланган 27-сон мактабгача таълими ташкилоти янгидан 120 ўринли мактабгача таълими ташкилоти қуриш;

- “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида қурилаётган “Обод” маҳалласидаги 216 ўринли 21-сон  мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш;

- “FAVOURITE CHILDREN” мактабгача таълим ташкилоти томонидан давлат хусусий шерикчилик асосида “Ширин” маҳалласи ҳудудида янгидан қурилаётган ҳамда 5 та жами 125 ўринли оилавий мактабгача таълим ташкилотларини фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг 2020 йил
9 мартдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 132-сонли қарорни амалга ошириш юзасидан 8 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида тайёрлов гуруҳлари ташкил қилиниб, уларга 240 нафар тарбияланувчи ёш болаларни қамраб олиш режалаштирилган.

Бунинг натижасида туманда 3 ёшдан – 7 ёшгача бўлган болаларнинг қамров даражаси 74,5 фоизга етказилади.