+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хонқа туманида 2022 йилда ташаббусли...
Июль 07, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 354

Хонқа туманида 2022 йилда   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021- йил  22- сентябрдаги  5250-сонли  “Очиқ бюджет” ахборот партали орқали жамоатчилик фикри ассоида  шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада  кенгайтириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  қарори бўйича  ташаббусли бюджет жарёнида  қилинаётган ишлар юзасидан

                                                    МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори хамда 2021 йил  22 сентябрдаги 5250-сонли “Очиқ бюджет” ахборот партали орқали жамоатчилик фикри ассоида  шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада  кенгайтириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги  қарори, шунингдек Олий Мажлиси Сенатининг 2021йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сон қарорига асосан “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил
26-январдаги КҚ-302-IV-сонли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қарорларига асосан Хонқа туманида 2022 йил 1 мавсумида ташаббусли бюджет жараёнида қуйдаги ишлар амалга оширилди .

 Қабул қилинган қарор ҳамда Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида  тадбирларни шакллантиришнинг жорий этилган  янги тартибга кўра туман бюджетининг тасдиқланган  умумий харажатларининг  5 фоизи миқдорининг ярмидан кам бўлмаган миқдори  мазкур молия йилининг январ ойида, қолган қисми июн ойида Хонқа тумани хокимлигида  бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га  ўтказилиши кўрсатилган.  Бундан ташқари туман бюджети қўшимча маблағининг камида 30 фоизи хам ушбу жамғармага йўналтирилиши белигилаб ўтилган.   

Хонқа туманида  ушбу юқорида  кўрсатилган Низом бўйича
 2022- йилда   тасдиқланган  умумий харажатларининг 5 фоизи   8896.3 млн сўмнинг     ярми  4448.1 млн сўм,  2022-йил бошига  шаклланган эркин қолдиқ миқдори 1316.9 млн сўмдан  700 млн сўм,  хамда 2021 йил ФТЖ даги қолдиқ маблағ 748.7 млн сўм  жами  5896.9 млн сўм  2022 йил 1-мавсумида ўтказилаётган  ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб таклифларни амалга ошириш мақсадида   Хонқа тумани хокимлигида  бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га  ўтказилиши таъминланди.

Хонқа туманида  “Очиқ бюджет” ахборот партали орқали  уч босқичда ўтказилаётган ташаббусли бюджет жараёнининг  1-босқич яъни 2022 йил
1- февралдан  22-февралгача  ўтказилган таклифларни қабул қилиш босқичи натижаларига  кўра 371 та таклиф келиб тушди.  Келиб тушган таклифлар сохалар  ва йўналишлар кесимида тахлил қилиб кўрилганда

  • Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий- техник базасини ривожлантириш тадбирлари бўйича 17 та
  • Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий техник  базасини ривожлантириш тадбирлари бўйича 97 та
  • Спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техник базасини ривожлантириш тадбирлари бўйича 26 та
  • Соғлиқни сақлаш муассасалар таъмирлаш ва моддий техник базасини ривожлантириш тадбирлари  бўйича 10 та
  • Болалар майдончаларини (ўйингохларни) барп этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича  7 та
  • Ахоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий техник  ривожлантириш тадбирлари бўйича 2 та
  • Кўча чироқларини ўрнатиш  ёки  ўрнатиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича 30  та
  • Дренаж ва ариқ(зовур) ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар бўйича 2 та
  • Ички йўлларни ( пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича 132 та
  • Ичимлик суви ва оқава тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича 3 та
  • Махалла гузари ( маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектларни) таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ бошқа харажатлар бўйича  10 та
  • Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (туман ёки шахар  қиёфасин ўзгартириш) билан боғлиқ тадбирлар  бўйича 6 та
  • онун хужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ бошқа тадбирлар бўйича  29 та

амалга ошириш қиймати  151625.2 млн сўмлик 371 та таклиф   openbudjet.uz    ахборот парталига келиб тушган.       

Ташаббусли бюджет жараёнинг 2-босқичи яъни таклифларни кўриб чиқиш босқичида тузилган ишчи комиссия томонидан берилган таклифларни белгиланган Низом талаблари бўйича мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, берилган хулосаси асосида  тақлифлар маъқулланади ва  рад этилади.
         Ушбу тартиб бўйича 2 босқич натижаларига кўра жами 371 та таклиф  ўрганиб чиқилиб,  ишчи комиссия берган хулосасига асосан 227 та таклиф  маъқулланди хамда 3-босқичга ўтказилди.

Ташаббусли бюджет жараёнининг 3-босқичи яъни   маъқулланган таклифларга овоз бериш босқичи жорий йилнинг 5-мартидан 1-апрелигача бўлган даврда  овоз бериш учун маъқулланган 227 та таклифдан   амалга ошириш қиймати 6134.0 млн сўмлик 12 та  таклиф  энг кўп овоз тўплаган холда  ғолиб бўлди.

Ушбу таклифлар   сохалар кесимида тахлил қилиб кўрилганда  6 таси халқ таълим сохаси бўйича,  2 таси  соғлиқни сақлаш сохаси бўйича хамда  4 таси  туман ободонлаштириш сохасида  ичқи йўлларни асфалт қилиш, кўча чироқларини ўрнатиш ва  қичиқ архитектура элементларини ўрнатиш билан боғлик тадбирларни ўз ичига олади.

Ушбу таклифлар секторла кесими  ажратиб кўрилганда  7 таси
(1-сектор), 1 таси  (2-сектор),  2 таси ( 3-сектор) ва 2 таси  (4-сектор) худудлари хиссасига тўғри келади.

Ушбу ғолиб бўлган таклифларни  амалга ошириш учун  дастлабки лойиха смета хужжатлари тайёрланиб, лойиха смета хужжатлари бўйича  ғолиб бўлган 12 та таклиф учун аниқланган зарур жами  5896.3 млн сўм  маблағ бюртмачи  ташкилотларга ўтказиб берилиб,  хозирги кунда  пудратчи ташкилотларни аниқлаш босқичида.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.