Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-06-05 18:40:16 695 Chop etish

Тажрибаларга асосланиб айтиш жоизки бу усулдан фойдаланиш миришкорларимизга кўпгина қулайликлар яратиш билан бир қаторда, сувни тежаш, минерал ўғитларни тенг тақсимлаш орқали ҳосилдорликни ошириш имконини беради.

Жорий йил  туманда 11 гектар майдонга чигит қадалган бўлиб, қарийб 970 гектарда туркия технологиалари асосида сўғориш ишлари  йўлга қўйилмоқда.

Ушбу фаолиятни самарали амалга оширишда “Хоразм тех” МЧЖ кластери чин маънода фермерларга кўмакдош бўлмоқда.

Туман ҳокими М. Давлатов сектор раҳбарлари билан биргаликда далалардаги иш жараёнлари билан танишар экан,  ҳудуд раҳбари, фермер ва ишчи ходимлар билан мавжуд муаммо ва таклифлар юзасидан суҳбатлашди.

 

Хусусан, Амударё ҳудудидаги янги технологиялар билан суғорилаётган “Ораста Шохиста” фермер хўжалигига қарашли пахта дадалари кўздан кечирилди.

Шунингдек, ҳудуд раҳбарларига ҳосилдорлик даражасини оширувчи, тежамкор томчилаб суғориш технологиясини афзалликларини кенг тарғиб этиш бўйча топшириқлар берилди.