Бугун Хонқа туманида амалга оширилаётгавн ишлар кўлами ҳам элдошларимизнинг кўп йиллик орзуларига қанот бўлмоқда .
Айниқса ҳар қадамда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишлари туфайли туманимиз кундан кун чирой очмоқда.
Хусусан, айни кунларда аҳолини уй жойга бўлган талабини қондириш, элдошларимизга шинам ҳонадонларни туҳфа этиш мақсадида “Ёш куч” маҳалласида 9 та 5 қаватли турар жойлар қурилиши олиб борилмоқда.
Йил якунига қадар яна 11 та, келгуси 5 йил ичида камида 53 та кўп қаватли турар-жой ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган
Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б. Қурбанов бошчилик бир гуруҳ мутассадди раҳбарлар иштирокида тумандаги бунёдкорлик жараёнлари кўздан кечирилди.
Учрашув давомида Янги Ўзбекистон массиви қурилиш жараёнлари юқори сифат ҳамда тартиб асосида олиб борилаётганлиги аълоҳида такидланди.