Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам замон талабларига мос кўп қаватли турар жойлар барпо этилмоқда.
Хусусан, Хонқа туманида ҳам шундай биноларнинг сони кун сайин ортиб, туманимиз файзига ўзгача қиёфа кашф этмоқда.
Туман ҳокими М. Давлатов соҳа вакиллари билан бирга, янги қад ростлаётган ушбу кўп қаватли уйларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ва ҳозирги жараёни билан яқиндан танишди.
Айни кунларда “Дўстлик” маҳалласида, Президентимизнинг фармонига асосан янги тартиб асосида 4 та 5 каватли жами 80 та хонадонга мўлжалланган уй-жойлар, “Ширин” маҳалласида буюртмачи ташкилот “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИҚ Хоразм вилоят филиали томонидан 3 та 5 қаватли жами 90 та хонадонга мўлжаланган кўп қаватли уйларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда