Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-04-03 11:49:00 617 Chop etish

Хонқа туманидаги ҳоким ёрдамчиларининг амалий ишлари

 

 

Юртимиз бўйлаб “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари фаолияти йўлга қўйилди.

 

Эндти имтиёзли кредитга бўлган навбатлар йўқ, у даврлар ўтди. 

Ҳоким ёрдамчилари кўмагида тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагидаги элдошларимизнинг ишлар қулай ҳал қилинмоқда.

Жумладан Хонқа туманида ўтган давр мобайнида фуқароларга

 

Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича 4 миллиард 764 миллион сўм

Тикув дастгоҳлари сотиб олиш учун 1 миллиард 647 миллион сўм

Қўйчилик билан шуғулланишлари учун 120 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, паррандачилик билан шуғулланиш истагидаги 300 нафар элдошларимизга кредит асосида 32 минг та паррандалар етказиб берилди