Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, халқ депутатлари Хоразм вилоят
Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий
бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-40-67-12-0-K/21–сонли қарорига мувофиқ ҳамда
Хоразм вилояти ҳокимлигининг молия бош бошқармасининг 2021 йил 30 декабрдаги
02/38/39-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022
йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-40-67-12-0-
K/21–сонли қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022
йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига
(кейинги ўринларда Қарор деб аталади) мувофиқ, Хонқа туман маҳаллий бюджетининг
2022 йил учун даромадлари 104,0 млрд.сўм, харажатлари 188,6 млрд.сўм прогноз
қилинганлиги ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи
бюджетлараро трансфертлар 84,7 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун
қабул қилинсин.
3. 2022 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага
мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
4. 2022 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджетидан ҳудудий бюджет
маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 2-
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. 2022 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқларидан
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
2
ажратмалар нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. 2022 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва
харажатларининг прогнози 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
7. 2022 йил учун вилоят бюджетидан Хонқа туман маҳаллий бюджетига
ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий
бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл
қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
8. 2022 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажмлари
1,8 млрд.сўм миқдорида белгилансин.
9. 2022 йил учун Хонқа туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида
турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ
белгилансин.
10. Юридик шахслар бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари
учун ҳудудлар кесимида мутлақ миқдорга 1 гектарга белгиланган базавий солиқ
ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага
мувофиқ белгилансин.
11. Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ва
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) ер майдонлари учун ҳудудлар
кесимида мутлақ миқдорига 1 кв.м учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан
киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-иловага мувофиқ
белгилансин.
12. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2022 йилда халқ
депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий
бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш
ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари
кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.
Шунингдек, халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг 2021 йил 30
декабрдаги “2022 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш
тўғрисида”ги VI-40-67-12-0-K/21–сонли қарорига мувофиқ 2022 йилда қуйидаги солиқ
турлари:
а) Хонқа туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
3
даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари
томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация
қилишдаги акциз солиғи;
айланмадан олинадиган солиқ;
давлат активларини фойдаланишга (ижарага) беришдан қонунчиликда белгиланган
нормативлар бўйича олинган даромадлар.
Мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво
учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра туман ва
шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.
б) 3-иловага мувофиқ қуйидаги солиқ турлари вилоят ва туман бюджети ўртасида
тақсимланади:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.
13. Хонқа туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Қурбонов), туман молия
бўлими (Д.Абдуллаев), туман Давлат солиқ инспекцияси (С.Ниязов) масъул ташкилотлар
билан биргаликда:
тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган
тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг
режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;
маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;.
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада
кучайтириш;
тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ
тушумини таъминлаш;
бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш
зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
14. Туман Давлат солиқ инспекцияси (С.Ниязов) Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
4
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида
бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтиришга;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари
бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш
ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини
кўришга;
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул
айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ
назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати
тадбирларини ўтказишга;
Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида
фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда
видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг
тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар.
хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ
базасини ошириш вазифаси юклатилсин.
15. Туман Давлат солиқ инспекцияси, Кадастр агентлиги Хонқа туман бўлими
биргаликда 2022 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас
мулкларга 1 кв.метр учун минимал миқдорлар жорий этилганлигидан келиб чиқиб,
вилоятда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган
ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.
16. Туман Давлат солиқ инспекцияси (С.Ниязов), тегишли мутасадди ташкилотлар
билан биргаликда:
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб
бораётган карьерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;
хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган
карьерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;
норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган
карьерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ
ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карьерларнинг қазиб олиш
ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини
аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик”
хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.
17. Мажбурий ижро бюроси Хонқа туман бўлими туман Давлат солиқ инспекцияси
билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ
қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин ҳамда
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
5
чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши
бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
18. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (З.Соъдуллаев) жисмоний
шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда
ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органларига
амалий ёрдам кўрсатсин.
19. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Қурбонов) тегишли мутасадди
ташкилотлар билан биргаликда:
бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича хатлов ишларини
самарали ташкил этиш;
хатлов натижаларига кўра вилоятда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари
рўйхатини шакллантириш;
шакллантирилган рўйхатга асосан бўш турган давлат мулки объектларини ижарага
бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;
бўш турган давлат мулки объектларини ижарага бериш ёки сотиш бўйича
ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида роликлар ва
видео-материаллар тайёрлаш;
хусусийлаштирилиши мўлжалланган бўш турган давлат мулки объектларини «еijro auksion» майончаси орқали сотиш ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.
20. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Қурбонов) тегишли мутасадди
ташкилотлар билан биргаликда ташқи реклама объектларини тўлиқ хатловдан ўтказган
ҳолда, ушбу ташқи реклама объектлари бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин
ҳамда ушбу шартномалар бўйича йиғимларни бюджетга тўланиши устидан доимий
назорат ўрнатсин.
21. Ирригация тизими бўлими (Т.Хўжаниёзов) ва туман солиқ инспекцияси
(С.Ниязов) туман ҳокимининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари билан
биргаликда туманда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар
юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик
учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий
бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.
Бунда, қишоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув
ресуслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича
доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
22. Туман молия бўлими (Д.Абдуллаев):
бюджет интизомига қатъий риоя этилиши устидан доимий мониторинг ишлари
кучайтирсин;
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
6
бюджет интизомини бузиш ҳолатлари бўйича ҳар ой якуни билан Кенгашга
ахборот киритиб борсин;
ўтказилган назорат тадбирлари якуни бўйича камомад ва ноқонуний ўзлаштиришга
йўл қўйган соҳа раҳбарларининг ҳисоботи хар чоракда эшитиб борилсин.
23. Кенгашнинг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш,
инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий
комиссияси:
маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳокимлик
томонидан тақдим этилган таклифлари асосида бюджет қонунчилигига тўлиқ риоя
этилган ҳолда Кенгаш қарор лойиҳасини ишлаб чиқилишига;
Кенгаш қарори асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан
ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатишга
ва натижалари бўйича тавсиялар беришга мониторинг қилишга;
Маҳаллий бюджет харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг
жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга
йўналтирилишида иштирок этади ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан
назоратни амалга оширишга масъул этиб белгилансин.
24. Хонқа туман ҳокимлиги:
Туман маҳаллий бюджети жами харажатларининг 5 фоизи ҳамда шаклланган
қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида
шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси
жамғармаси”га йўналтирсин.
Бунда, Хонқа туман халқ депутатлари, туман ҳокимлигининг ёшлар сиёсати,
ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, туман
ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким
ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида
аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;
маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар
ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган
объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши
тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10
санасига қадар мажбурий тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига
жойлаштириб борилсин.
25. Хонқа туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Х.Қурбонов), тегишли муассаса
ва ташкилотлар билан биргаликда:
маҳаллий бюджет даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари
бажарилиши ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан кўрилган
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
7
чора-тадбирлар;
ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан
эришилган натижалар бўйича Кенгашга бир чоракда камида бир маротаба ҳисобот
киритиб борсин.
26. Хонқа туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов
ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот
воситаларида ёритилишини таъминласин.
27. Мазкур қарор “Хонқа хаёти” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман
ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
28. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
29. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Хонқа туман
Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий
комиссияси ва Хонқа туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.