Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Туман марказидан 15 километр узоқликда жойлашган Хонқаободликлар учун бугун яна бир катта байрам.1400 аҳолиси бўлган ушбу ҳудуд "Обод" маҳалласининг бир қисми ҳисобланиб, Халқ тилида "Хонқаобод" деб юритилади.
"Обод қишлоқ" дастури доирасида 2021 йилнинг октябрь ойида 46 сонли оилавий поликлиника филиали биносининг қурилиши ишлари бошланган эди.
Замонавий қиёфадаги ушбу муассасада оила шифокор, акушер-гинеколог, патронаж ҳамда кундузги стационар даволаниш учун барча шароитлар яратилган.
Оилавий поликлиниканинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Муродбек Давлатов, сектор раҳбарлари, соҳанинг масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида муассаса қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчи муҳандислар туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тағдирландилар