+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хоразм вилояти ҳокимининг 38қ-сонли...
Март 04, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 747

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI

XONQA TUMANI HOKIMINING

QARORI

Xonqa shaharchasi, Xalqlar dоstligi kochasi, 30-uy

 

2021-йил 22 - феврал           172қ-son                           Xonqa shaharchasi.

 

 

Хоразм вилояти ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги “Хоразм вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари, тегишли коэффицентлар, айрим ижара ҳақи тўловларининг ҳисобланиш тартиби ва ҳудуддаги марказий ҳамда серқатнов кўчалар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 38қ-сонли қарори тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (12.01.2021 й. 01/04-19-70-сонли), Молия (13.01.2021 й. ОУ31845605-сонли) ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш (13.01.2021й. 03/22-02-6/10-1933-сонли) вазирликларининг келишилган қўшма хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Хоразм вилояти ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги “Хоразм вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
    2021 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари, тегишли коэффицентлар, айрим ижара ҳақи тўловларининг ҳисобланиш тартиби ва ҳудуддаги марказий ҳамда серқатнов кўчалар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 38қ-сонли қарори раҳбарлик ва маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Хоразм вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:

- Вилоятдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2021 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

ижара тўлови ставкаларига кўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага;

моддий маданий мерос объектларидан меҳмонхона ва умумий овқатланиш фаолиятлари ташкил қилишда ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 3-иловага;

бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек, алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 4-иловага;

шаҳарлар ва туманларнинг марказий ва серқатнов кўчалари рўйхати
 5-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

- Ўзбекистон  Республикаси Давлат активларини  бошқариш  агентлиги ҳузуридаги    бўш   турган    объектлардан    самарали    фойдаланишни   ташкил этиш марказининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (Б.Сабиров) ижара ҳақи   қийматини   белгилашда   1-иловада   кўрсатилган   кўчмас   мулк   учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланиш топширилганлиги;

давлат   мулки    бўлган   бинолар    ва   хоналарда   жойлашган   бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилганлиги;

вилоят ҳудудидаги маданий мерос объектларини Вазирлар Маҳкамасининг 2019    йил   18   октябрдаги   881-сонли   қарори   талаблари   асосида   ижарага берилишини таъминлаш топширилганлиги;

- Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари йил чорагида  камида  бир  марта  ўзининг  тасарруфида  бўлган  давлат  мулкини хатловдан   ўтказган   ҳолда   фойдаланилмаётган   давлат   мулки   тўғрисидаги, шунингдек, ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги маълумотларни бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Хоразм вилояти ҳудудий  бошқармасига ўз  вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб беришлари белгилансин ва давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага  берилган  мулкнинг  параметрлари  ва  сони  атайлаб  нотўғри  қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун   қонун ҳужжатларида  тегишли   жавобгарлик   белгиланганлиги  ҳақида огоҳлантириш топширилганлиги;

- мазкур қарор “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинсин ва 1 кунлик муддатда давлат ҳисобига олиш учун вилоят адлия бошқармасига юбориш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 16   январдаги   “Хоразм   вилоятидаги   давлат   кўчмас   мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги 28к-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Хонқа туман ҳокимлигининг 2020 йил 22 январдаги 41қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот   котиби,   ҳокимнинг   ахборот   сиёсати масалалари   бўйича   маслаҳатчиси   Ш.Хўжаниязов   мазкур   қарорнинг   туман ҳокимлигининг   https://xonqahokimiyat.uz    расмий    веб-сайтида    ва   турли    веб-сайтларда жойлаштирилишини таъминласин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини  назорат  қилиш  туман ҳокимининг ўринбосари С.Ражабов зиммасига юклансин.

 

 

 

Хонқа тумани ҳокими                                                       М.С.Давлатов

 

 

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.