Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Туманда “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ўз фаолиятини бошлади.
Марказ очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Қуранбоев, Ёшлар ишлари агентлиги директори А. Саъдуллаев, туман ҳокими О.Жуманазаров, секторлар ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
IT марказ замонавий компьютер жамламалари, робототехника жиҳозлари, киберспорт ўйинлари ускуналари ва бошқа энг сўнгги русумдаги техника воситалари билан жиҳозланган.
Эндиликда ушбу марказда аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари ва малака оширишлари учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган.
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш, киберспорт ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда билим олишлари, ахборот технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмалар яратишлари, старт-ап лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланишлари мумкин.
Рақамли технологиялар ўқув маркази ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали ўз қобилятларини намоён этишлари, орзуларини рўёбга чиқаришлари учун кенг имкон беради.