Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа туманида бешта муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган бўлиб, бу борада вазифалар белгиланиб, бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, “Рақамли иқтисодиёт-2030” лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги ташаббуси билан сўнгги дизайн ва техналогиялар билан жихозланиб, янги йил арафасида ишга туширилиши режалаштирилган “IT MARKAZ” сўзимиз исботидир.
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш, киберспорт ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда билимларини оширадилар. Шунингдек, ахборот технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш, старт-ап лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланишлари мумкин бўлади.