+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Ibragimov Baxram Xakimovichга
Март 10, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 449
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2020 йил               № ………                                               Хонқа шаҳарчаси

 

Сарапаён қишлоғи “Гулистон” маҳалласида жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovichга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига

рухсат қилиш тўғрисида

 

Урганч шаҳар Ал-Беруний кўчаси 19-уй 27-хонадонда яшовчи фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovichнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 19-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва 20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Сарапаён қишлоғи “Гулистон” маҳалласида жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан Сарапаён қишлоғи “Гулистон” махалласида яшовчи фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovichга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби (И.Ибрагимов)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида тадбиркор Ibragimov Baxram Xakimovich билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovichга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovich ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров

 

 

 

 

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.