Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 17:51:36 470 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

   « 08 »  июнъ  2020  йил             № 607 к                                            Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа шаҳарчаси Пахлавонлар маҳалласи Широқ кўчасидаги “Кичик саноат зонаси”дан «IDEAL UNIVERSAL QALQONI» МЧЖга Давлат дастури асосида “Флека ишлаб чиқариш цехи” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

  «IDEAL UNIVERSAL QALQONI» МЧЖнинг туман ҳокими номига Хонқа шаҳарчаси Пахлавонлар маҳалласи Широқ кўчасидаги “Кичик саноат зонаси” дан “Флека ишлаб чиқариш цехи” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 01 июндаги
4-805-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят қурилиш бош бошқармасининг 2019 йил 10 сентябрдаги 465-сонли хулосасини ҳамда Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 11 майдаги 843-сонли хулосасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган НИЗОМ талабларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг
6-моддаси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2.   «IDEAL UNIVERSAL QALQONI» МЧЖга Хонқа шаҳарчаси Пахлавонлар маҳалласи Широқ кўчасидаги “Кичик саноат зонаси”дан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмаган, туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган ер майдонидан “Флека ишлаб чиқариш цехи” қурилиши учун 1000,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. «IDEAL UNIVERSAL QALQONI» МЧЖ (Б.Қурамбаев)га

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида
 АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

           - Ажратилган ер майдонидан 2 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огохлантирилсин.

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-I-II) тайёрлаб бериш, қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниязов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                      О.Ғ.Жуманазаров