|2022 йил - Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили

Фуқаролар билан кечган қабул давомида имтиёзли кредит, бандлик, соғлигини тиклашда моддий кўмак ва шу каби бир қатор масалалар юзасидан мурожаатлар муҳокама марказида бўлди.

Хусусан, Дилдора Жуманиязованинг имтиёзли кредит асосида асаларичилик фаолиятини кенгайтириш, Шарофат опанинг оғир аҳволдаги ўғилини соғлигини тиклашда моддий ёрдам ажратилиши бўйича қилган мурожаатлари бошқа масалалар қатори ўз ечимини топди.

Билдирилган мурожаатлар юзасидан соҳа матасаддиларига муддат ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, барча мурожаатларнинг ижросини назорат қилиш маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига юклатилди
Айни кунларда ҳудудларда сектор раҳбарларининг ҳам сайёр қабуллари ташкил этилмоқда
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати